“Ўзбекнефтгаз”: “Жанубий Ўртабўлоқ” сиқув компрессор станциясининг газ ҳайдаш агрегатида таъмирлаш ишлари амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қазиб чиқариш бошқармалари сиқув компрессор станцияларида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу чора-тадбирларни ижросини таъминлаш мақсадида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Ўртабулоқ” сиқув компрессор станцияда қайта тиклаш-таъмирлаш ишлари чет эл мутахассисларини жалб қилмасдан, бошқарманинг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда бажаришга эришилди.

Ушбу сиқув компрессор станцияси орқали “Жанубий Ўртабулоқ” конидан табиий газнинг самарали қазиб олинишига эришилади. Сиқув компрессор станциясида умумий 3 дона газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд бўлиб, айнан ушбу агрегатлар табиий газнинг босимини кўтариш ва Муборак газни қайта ишлаш заводига юбориш вазифасини бажаради. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу агрегатларнинг бири тўхтаб қолиши, кунлик 240 минг кубометрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда 200-сонли газ ҳайдаш агрегатида қайта тиклаш-таъмирлаш ишларини тезкор равишда ўтказиш зарур эди. Буни амалга ошириш учун “Ўртабулоқ” сиқув компрессор станцияси 200-сонли газ ҳайдаш агрегатида ўрнатилган “Dresser-Rand 5HOS 4-2” русумли газпоршенли компрессорни қайта тиклаш-таъмирлаш ишлари ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномасига асосан компрессорнинг тирсакли валини Чирчиқ шахридаги “UNGM-DR SERVIS MARKAZI” МЧЖ ҚКга эхтиёт қисмлар билан йиғиб келинди ва жамият ва бошқарма етакчи мухандис ходимлари томонидан газ ҳайдаш агрегатига ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Ушбу компрессорни таъмирлаш ишларини чет эл ташкилотларидан мутахассисларини жалб қилинмаган ҳолда департамент ва бошқарманинг юқори малакали ва тажрибага эга мутахассис-ходимлари томонидан амалга оширилиб, муваффақиятли ишга кўшилди.

Қайта тиклаш-таъмирлаш ишларини ўтказиш жараёнида газпоршенли компрессорнинг тирсакли вали, подшипниклар, биринчи ва иккинчи босқич поршенлари, бир қанча турдаги зичлагичлар, крейцкопфлар ва мой насоси йиғилиб, компрессор блогига терилди. Шунингдек таъмирлаш жараёнида бир қанча техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳисоблашлар ўтказилиб, созлаш ишлари олиб борилди.

Натижада 200-сонли газ ҳайдаш агрегатининг узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришини олдини олишга эришилди. Шунингдек, регламент ишларини бажариш ва газ ҳайдаш агрегати фавқулотда аварияли холатда тўхтаб қолган вақтда газ қисқаришини олдини олиш мақсадида қисқа муддатда ишга қўшиб юбориш учун захира агрегати билан таъминланди.

Маълумот учун: “Жанубий Ўртабулоқ” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Миршикор туманида жойлашган бўлиб, сиқув компрессор станциясидаги газпоршенли двигател “Caterpillar” ва “Dresser-Rand 5HOS 4-2” русумли компрессорлари Америка Қўшма Штатларида ишлаб чиқарилган ва 2013 йилда ушбу қурилмалар ўрнатилиб, шу йилнинг ўзида ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|