“Ўзбекнефтгаз”: Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар кучайтирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5969-сон Фармонига мувофиқ, Республика иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисига ёқилғи-энергетика маҳсулотларини барқарор етказиб бериш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Хусусан, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида, карантин даврида коронавирус ҳамда пневмония билан касалланганларни Жамият ҳисобидан даволаниши белгилаб қўйилган.

Бошқарма ва корхоналарда коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида ходимларга қоидаларга доимий амал қилиниши назоратга олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма, ташкилот ва корхонада ходимлар сони 38 193 нафарни ташкил этади. Бугунги кунда тизим бўйича ишдаги ходимлар сони 29 688 нафарни, даволаниш ва меҳнат таътилдагилар эса 7 731 нафарни ташкил этади.

Ҳозирги кунда бошқарма ва корхоналарда “CОВИД-19” коронавирус инфекциясини тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида доимий тиббий ниқоб, тиббий қўлқоп, антисептик воситалар, хўжалик совуни ва бошқа турдаги ҳимоя воситалари билан таъминланиб борилмоқда.

Ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, бошқарма ва корхоналардаги ишчи ходимлар “CОВИД-19”га қарши бепул асосда тест топшириши давом эттирилмоқда.

Ўтган 2021 йил август ойи ҳолатида 30 672 нафар ходимлардан “CОВИД-19”га қарши тест топширган бўлса шундан 1104 нафар ходимда “CОВИД-19” коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган бўлса, 991 нафар ходим соғлиги тикланиб ишга чиққан ва 113 нафар ходим даволанишда. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.

Хозирги кунда тизимдаги бошқарма ва корхоналарнинг 26 920 нафар ходимлари вакцина қабул қилган.

Ушбу йўналишда саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги Департаментининг мутахассислари томонидан ишлар давом эттирилмоқда.

СМҚваМХ бўлими бошлиғи Элбек Шомурадов тайёрлади

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|