“Ўзбекнефтгаз”: Суюлтирилган газ қуйиш цехига маҳсулотларни сақлаш учун қўшимча сиғимлар ўрнатилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 9 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг 2020–2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4563-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан бошқарма ва заводларда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасининг 1-, 2-, 5-навбатларида модернизация лойиҳаси доирасида қатор ишлар режа асосида олиб борилмоқда. Ушбу қурилмаларнинг модернизация қилиш натижасида йиллик суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга эришилади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда айни пайтда бошқармадаги Суюлтирилган газ қуйиш цехининг I-навбатида қўшимча маҳсулот сақлаш сиғимларини ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари бажарилмоқда.

Ушбу Суюлтирилган газ қуйиш цехининг I-навбати 1986 йилда ишга туширилган. Цехнинг асосий вазифаси суюлтирилган газни сақлаш ва тайёр маҳсулотни истеъмолчиларга етказиб бериш учун темир йўл цистерналари, автоцистерналар ва газ баллонларига қуйиб жўнатишдан иборат.

Қўшимча маҳсулот сақлаш сиғимлари ўрнатишнинг ишчи лойиҳаси ҳужжатлари “ЎзЛИТИНЕФТГАЗ” АЖ томонидан ишлаб чиқилган. Лойиҳага асосан ускуналар тендер савдо танловларида ғолиб бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан босқичма-босқич тайёрланиб, етказиб берилди. Айни пайтда 7 та “V=200” куб метр маҳсулотни сақлашга мўлжалланган сиғим “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖдан томонидан етказиб келинди ва уларни монтаж қилиш ва ишга тушириш ишлари якунланмоқда.

Суюлтирилган газ қуйиш цехининг I-навбатида қўшимча 7 та “V=200” куб метр маҳсулотни сақлашга мўлжалланган сиғимларни ўрнатиш билан бир қаторда жараёнларни автоматик бошқарув тизими ҳам жорий этилади.

Қурилиш монтаж ишлари бош пудратчи “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилмоқда. Ҳозирда қурилиш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган.

Маълумот учун: “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|