March 18

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондонда “Credit Agricole” ва “Credit Suisse” халқаро банклар вакиллари билан учрашди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг халқаро молия институтлари билан ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, халқаро молия институтлар тажрибасидан самарали фойдаланиш мақсадида Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация аъзолари Англиянинг Лондон шаҳрида бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги Жамият делегациясининг Лондонга ташрифи доирасида “Credit Agricole” ва “Credit Suisse” каби йирик халқаро банклар вакиллари билан учрашди.

1856 йилда асос солинган “Credit Suisse” банки нафақат Швейцарияда балки жаҳонда нуфузли ўрин тутади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси 2011 йилдан буён глобал тизимли муҳим ва ишончли банк ҳисобланган “Credit Suisse” банки билан узоқ муддатли ҳамкорликни режалаштирган.

Учрашувда банк жамоаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан табиий газ қазиб чиқарилиши ва қайта ишланиши, нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳамда унинг истеъмолчиларга етказиб берилиши каби масалаларга қизиқиш билдиришди.

Ўз навбатида улар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг умумий фаолияти, углеводородларни чуқур қайта ишлаш соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши ҳамда сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар билан таништирилди.

“Credit Agricole” ва “Credit Suisse” банклари вакиллари, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган молиявий ҳисоботига ижобий аудит хулосаси берилгани, Жамият ўз тарихида биринчи марта “Fitch Ratings” томонидан “барқарор” прогнози билан “BB-” даражасидаги рейтингни эгаллагани ҳамда Лондон фонд биржасида 700,0 миллион АҚШ доллари миқдорида дебют еврооблигацияларини муваффақиятли жойлаштирганлигини алоҳида эътироф этишди.

Франция молиявий конгломерати ҳисобланган “Сredit Agricole” халқаро банки мутасаддилари ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолияти ҳақида кўпгина маълумотларга эга эканликларини ва мутлоқо бефарқ эмасликларини таъкидлашди.

Мамлакат банк бозорининг “катта тўртлиги”дан бири ва 2018 йилда ўз активлари бўйича дунёдаги энг йирик банклар кучли ўнталигидан жой олган “Сredit Agricole” вакиллари ҳам “GTL Uzbekistan” заводи борасида қизиқиш билдиришди.

Банклар вакиллари ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини таъкидлаб, Ўзбекнефтгаз АЖ эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда молиявий маҳсулотлар бўйича таклифлар бериш учун зарур материалларни қўшимча ўрганиб чиқишни таклиф қилишди.

Учрашувлар натижасида доимий алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди ва ҳамкорликнинг барча мавжуд истиқболли йўналишларини ўзаро ишлаб чиқишга келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|