“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводида маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхонанинг маҳсулоти синовдан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида”ги ПҚ–4426-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан жамият томонидан импорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажмини қисқартириш ҳисобига валюта маблағларини тежаш, тежалган валюта маблағларини истиқболли инвестицион лойҳаларга йўналтириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 мартдаги “2020–2021 йиларда ички ва ташқи бозорларда оммабоп маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги 136-сонли қарорига мувофиқ, саноат эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулот ва хизматларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш ҳажми ошириб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчи “SORBENT TREND” масъулияти чекланган жамиятида қурилмаларда ишлатилиб, ишлатилиш муддати ўтган активлаштирилган кўмирни қайта ишлаш эвазига нефть ва газ саноат миқиёсида фойланишга яроқли бўлган маҳсулот тайёрланмоқда. Жорий йилнинг март-июнь ойларида Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли қурилмада саноат синов ишлари ўтказилди. Синов ишларидан ижобий натижа олиниб, келгусида углеводородларни қайта ишлаш қурилмаларида фойдалинишга тадбиқ этилишига қарор қилинади.

Натижада, маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан қайта ишланган активлаштирилган кўмир маҳсулотини хариди эвазига йиллик 1 млрд 337 млн сўм миқдоридаги пўл маблағини тежаб қолишга ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхонани қўллаб-қувватлашга эришилади.

Маълумот ўрнида: Активлаштирилган кўмир – бу газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларида, табиий газни нордон компонентлардан тозалаш учун қўлланилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|