“Ўзбекнефтгаз”: 499 тонна “QuWatt” АИ-95 бренди остида янги русумдаги автобензин Республика товар-хомашё биржаси орқали сотувга қўйилди

Бош саҳифа Русский

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналар томонидан республика истеъмолчиларини сифатли нефтъ маҳсулотларига бўлган талабларини қондириш мақсадида, жорий йилнинг январь–май ойларида жами 622,3 минг тонна нефть маҳсулотлари товар-хомашё биржаси орқали етказиб берилди:

– 315,8 минг тонна автобензин;

– 219,1 минг тонна дизель ёнилғиси;

– 32,2 минг тонна авиакеросин;

– 35,0 минг тонна мазут ҳамда 20,2 минг тонна бошқа турдаги нефть маҳсулотлари етказиб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимидаги нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, маҳсулотлар сифатини яхшилаш, истеъмолчиларнинг сифатли нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш доирасида қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|