November 30, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода тугатилган газ қудуғининг қайта таъмирланиши натижасида газ ва конденсат олина бошланди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Денгизкўл” конидаги 12-сонли қудуқда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқ тугатилган қудуқлар фондидан қайтариш мақсадида иккинчи ёнлама ўзан бурғилаш ишлари олиб борилди, 2520-2585 метр оралиғларидан кунлик 50 минг газ куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Шимолий Денгизкўл” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган бўлиб, 1981 йилда ишга туширилган.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|