“Ўзбекнефтгаз”: Ярим йилда жисмоний ва юридик шахслар келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34-, 35- моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга 2021 йилнинг I ярим йилида келиб тушган мурожаатлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилинди ва бу бўйича Бошқарув раисига ҳисобот берилди.

Таҳлилларга кўра, жисмоний ва юридик шахслардан жами 1099 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича Бошқарув раисининг ўринбосарлари, департамент ва бўлим бошлиқлари, жамият тизимидаги ташкилотлар раҳбарларига ижро учун етказилди ҳамда мурожаатлар ижроси учун масъул этиб белгиланган мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

Келиб тушган мурожаатлардан 338 таси (31%) юридик шахслар ва 761 таси (69%) жисмоний шахслардан келиб тушган.

Шулардан:

• 550 таси (50%) электрон;
• 316 таси (29%) ёзма;
• 233 таси (21%) оғзаки мурожаатлар ҳисобланади.

Мурожаатларда кўтарилган масалалар таҳлилига кўра, 405 таси (36,9%) ишга кириш, 148 таси (13,5%) меҳнат муносабатлари, 93 таси (8,5%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш,43 таси (3,9%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари, 69 таси (6,2 %) ёқилғи, қолган 341 таси (31 %) бошқа масалаларни ташкил этди.

Мурожаатларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, асосан Қашқадарё 275 та (52,2%), Бухоро 82 та (15,6%), Жиззах 34 та (6,4%) Фарғона 21 та (4%), Сурхондарё 12 та (2,3 %) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида
52 та (9,9%) яшовчи фуқаролардан келиб тушган.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг марказий аппаратида ҳал этилган. Кўриб чиқилган 1099 та мурожаатлардан, 64 таси қаноатлантирилган, 967 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 7 таси рад этилган, 61 таси иш жараёнида.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 633 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 586 таси ижроси таъминланди, 47 таси кўриб чиқилмоқда.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси (KB.BUSINESS.GOV.UZ) сайти орқали жами 18 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барчасини ижроси таъминланган.

Департаментлар ва бўлимлар билан ҳамкорликда иш юритиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш юзасидан барча зарур чоралар кўриб борилмоқда.

Бу борадаги ишлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, ҳар ой якуни билан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот раҳбариятга тақдим этиб борилмоқда.

Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|