“Ўзбекнефтгаз”: Жамият корхоналарида кадрларни янгича бошқариш – HR тизими бўйича халқаро тажрибалар ўрганилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ–4388-сонли “Аҳолини ва иқтисодиётни энергоресурслар билан барқарор таъминлаш, нефть ва газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан, жамият таркибидаги корхоналарда молиявий ҳисобот юритишнинг халқаро стандартига ўтказишни таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан бир қатор чоралар белгиланган.

Хусусан, 2020 йилдан бошлаб тизим таркибидаги корхоналарда фаолият олиб бораётган ходимлар олдидаги мажбуриятларни баҳолаш учун маълумотлар йиғилмоқда.

Шунингдек, кадрларни бошқаришда дунё стандартларига амал қиладиган халқаро тажрибалардан фойдаланган ҳолда янгича бошқариш – HR тизимини Жамият корхоналарида қўллаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Айни пайтда Ташкилий ривожлантириш ва персонални рағбатлантириш бўлими томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йилги ҳисоботларини “Ernst & Young” компанияси томонидан Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мослаштириш жараёнида актуаринг маълумотлари тайёрланмоқда.

Жорий йилда “Ernst & Young” компанияси билан ҳамкорликда департаментлар ва мустақил бўлимлар фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари (КПЭ)ни ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда ходимлар маошини ушбу кўрсаткичларга боғлаш тизимининг жорий қилинишида жаҳон тажрибасини ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|