“Ўзбекнефтгаз”: HR бошқаруви йўналишида фаолият олиб бораётган ходимлар учун ўқув-тренинг ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ–4388-сонли “Аҳолини ва иқтисодиётни энергоресурслар билан барқарор таъминлаш, нефть ва газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан, жамият таркибидаги корхоналарда молиявий ҳисобот юритишнинг халқаро стандартига ўтказишни таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан бир қатор чоралар белгиланган.

Шунингдек, кадрларни бошқаришда дунё стандартларига амал қиладиган халқаро тажрибалардан фойдаланган ҳолда янгича бошқариш – HR тизимини Жамият корхоналарида қўллаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Жорий йилнинг 29-30 апрель кунлари “Uzbekistan GTL” компаниясининг ходимлари учун “Компаниянинг HR стратегияси” ва “Жамоа билан ишлашда коучингни қўлланилиши” мавзуларида махсус икки кунлик тренинг ўтказилди.

Тренинг давомида компания ходимлари HR менежменти, персонлани бошқариш стратегиялари, коучнинг аҳамияти, GROW модели ва унинг асосий прицниплари каби мавзуларда интерфаол усулида ўз билимларини оширишди.

Тренинг компаниянинг HRM соҳасида консультант ва бизнес-тренер Лола Раззақова томонидан ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|