March 4

“Ўзбекнефтгаз”: Франциянинг “Societe Generale” банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Франциянинг йирик молиявий ташкилоти “Societe Generale” банки вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Банк вакиллари “Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” лойиҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар ва ушбу лойиҳа юзасидан ўз қизиқишларини билдиришди.

Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” инвестицион лойиҳаси жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳанинг тахминий қиймати 1,85 млрд АҚШ долларни ташкил этади. Инвестицион лойиҳа доирасида 430 минг тонна нафтани қайта ишлаш, 280 минг тонна полиэтилен ва 100 минг тонна полипропилен ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Учрашув давомида меҳмонлар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида бошқа йўналишлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашув якунида “Societe Generale” банки вакиллари томонидан жамият учун мақбул шарт ва шароитларда кредит ажратиш имкониятини молиявий бозор ҳолатини ўрганган ҳолда таклифлар киритилиши таъкидланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|