“Ўзбекнефтгаз”: Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш “Helpdesk” тизими жорий этилди ва ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон–2030” стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармони ижроси юзасидан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “HelpDesk” тизими синов режимида жорий этилди ва ишга туширилди.

Ушбу тизим компанияга техник кўмак учун хизмат кўрсатиш жараёнини автоматлаштиришга имкон беради, бу эса ўз навбатида мурожаатларни кўриб чиқиш, мутахассисларни тайинлаш ва вазифаларни онлайн тарзда бажариш жараёнини кузатиш вақтини сезиларли даражада қисқартиради.

Тизимни амалда тадбиқ этиш жараёнида, иш жараёнларини осонлаштириш хаотик дастурлар тўпламини соддалаштиради, сарф материалларини оператив назорат қилиш ва техник қўллаб-қувватлашни молиявий баҳолаш орқали харажатларни оптималлаштиради.

Бундан ташқари, ушбу тизим ишчи-ходимларнинг ҳолатини, маълум бир мутахассисга мурожаат қилиш частотасини кузатишга имкон беради, баъзи ишчиларнинг ҳаддан ташқари юкланиши ва бошқаларнинг қисман иш билан таъминланиш ҳолатлари бундан мустасно эди.

Хулоса қилиб айтганда, Helpdesk – бу ҳар қандай IТ саводхонлиги даражасига эга бўлган ходимга ундан фойдаланишга имкон берадиган, фойдаланувчи учун қулай ва интуитив интерфейсга эга бўлган кўп функцияли дастурий таъминот ҳисобланади.

Шунингдек, тизим иловалар билан боғлиқ барча маълумотларни сақлаш учун энг яхши маълумотлар базаси бўлибгина қолмай, шу билан бирга ходимнинг салоҳиятини, унинг малакаси ва иш сифатини баҳолашда КPI ҳисоблаш учун энг яхши маълумотлар базаси ҳисобланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|