“Ўзбекнефтгаз”: Андижондаги нефть база ва унинг филиалларида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг 2021–2022 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, “Андижон нефть базаси” МЧЖ мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Ушбу чора-тадбирлар доирасида бугунги кунга қадар сиғимлар тозалаш режа-жадвалига асосан 30 дона сиғимлар тозаланди. Сиғим ости сувлари чиқариб ташланди, трафарет ва огоҳлантирувчи ёзувлар янгиланди.

Сиғимларга чиқиш ва марзалардан ўтиш нарвонлари, сиғимлар боғи марзалари қайта таъмирланиб талаб даражасига келтирилди. 2 дона сиғимлар мукаммал таъмирланиб, сиғимлар арматураларига хизмат кўрсатиш учун юриш йўлакчалари билан таъминланди.

11 дона сиғимлар оқ рангга бўялди. 100 метр ёнғинга қарши сув қувурлари мукаммал таъмирланиб, марза ташқарисига чиқарилган, сиғимлар сифонлари совуқ ўтмайдиган мато билан ўраб чиқилиб, пенагенератор ва ёнғинга қарши қуруқ қувурлари кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, технологик қувурлар жорий таъмирланди. Гидрантлар созлиги текшириб чиқилиб, совуқ ўтмайдиган матолар билан ўралди. Нефть маҳсулотларини тўкиш, қуйиб бериш мосламалари жорий ва мукаммал таъмирланди.

“Андижон нефть база” МЧЖ филиалларидаги 3 дона иситиш қозонхоналари ва 1 дона қозонхона жорий таъмирланди ҳамда 350 метр иссиқлик тармоқлари мукаммал таъмирланиб, қишки мавсумга тайёр ҳолатга келтирилди. 190 метр алоқа ва электр тармоқлари таъмирланди.

Навбатдаги электротехник лаборатория синовидан ўтказилди. 1 дона электр трансформатори мукаммал таъмирланди. Сув насослари техник кўрикдан ўтказилди. 3 дона дизель электр станцияси мукаммал ва жорий таъмирланди. 2 дона ишлаб чиқариш биноларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, ишчи-ходимларни мавсум учун белгиланган меъёр бўйича керакли махсус кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун: “Андижон нефть базаси” МЧЖ ва унинг Асака, Шахрихон, Пойтуғ ва Гурунч-Мозор филиалларига қарашли жами 40 та ФЁТШ ҳамда 4 та АЁҚШ истеъмолчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Вилоят қишлоқ ва халқ хўжалигига жами 121 та автоёнилғикашлар нефть маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|