“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводининг муҳандислари “Honeywell” автоматлаштирилган бошқарув тизими бўйича ўқув машғулотларида иштирок этишмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводида “Honeywell” компаниясининг Experion Orion Console бошқарув панелларининг сўнгги авлоди ўрнатилган бўлиб, Ўзбекистонда қурилаётган “GTL” заводи учун махсус ишлаб чиқарилган.

“Honeywell”нинг Experion Orion бошқарув панели МДҲ давлатлари ҳудуди ва Ўзбекистоннинг саноат корхонасида илк бор ўрнатилди.

"UGTL" корхонаси ўқув дастури доирасида 150 га яқин муҳандис Тошкент шаҳридаги “Honeywell” ихтисослаштирилган марказида автоматлаштирилган ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни назорат қилиш тизими бўйича ихтисослаштирилган ўқув машғулотларида иштирок этмоқда.

2019 йилда Тошкентдаги “Honeywell” технологик марказида “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Uzbekistan GTL” ва “Honeywell GES Uzbekistan” компанияларининг ташаббуси билан "GTL" корхонасининг бошқариш пульти симуляторлари (OTS)нинг тақдимоти бўлиб ўтган эди.

“Honeywell” марказида “UGTL” заводида ўрнатилган бошқариш панеллари каби панеллар ўрнатилган бўлиб, уларнинг ёрдамида технологик жараённи, жумладан, фавқулодда вазиятларни тўлиқ симуляция қилиш, муҳандисларни турли сценарийлар ва корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиш ва бошқариш босқичлари учун тайёрлаш имкониятига эга.

Заводнинг ўзида ҳам бошқариш панели муҳандисларини тайёрлаш учун кўп функцияли тизими – OTS (Operator Training Simulator) мавжуд. Ушбу тизим орқали муҳандислар заводни ишга тушириш ва уни ишлатиш бўйича, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда билим ва малакаларини ошириш имкониятига эга.

Бугунги кунга қадар корхонанинг жами 100 га яқин муҳандислари "Honeywell" тизимида машғулотларни муваффақиятли якунлади.

Завод мутахассисларини тайёрлаш ва ишга тушириш ишлари учун билим ва малака ошириш ишлари давом этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|