“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ қурилмаларини автоматлаштиришда хорижий тажриба ўрганилди

Бош саҳифа Русский

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғи билан нефть ва газни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш жараёнларида замонавий автоматлаштирилган бошқарув тизимларини такомиллаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу соҳада хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари ҳамда “Honeywell-Ўзбекистон” тренинг маркази билан ҳамкорликдаги амалий учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида ишлаб чиқаришда ахборот хавфсизликни таъминлаш ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган дастурий ечимлар ҳамда технолгик ускуна ва қурилмаларни тадбиқ этиш юзасидан тажриба алмашинилди.

Саноат технологияси ва технологик жараёнларни автоматалаштириш бўйича жаҳон стандарти асосидаги технолгик ускуналар ва марказий диспетчерлик консоли “Experion Orion” каби замонавий дастурий ечимлар юзасидан демонстрациялар билан танишиб чиқилди.

Маълумот ўрнида, “Honeywell” корпорацияси замонавий саноат технологияларини ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларда автоматлаштрилган бошқарув тизимларини жорий этиш ҳамда хизмат кўрсатиш бўйича жаҳондаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

Ҳамкорлик учрашуви сўнгида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Honeywell-Ўзбекистон” вакиллари билан ўтказилаётган бу каби амалий тадбирларни келгусида ривожлантириш, хорижий лойиҳаларда ходимларнинг малакасини ошириш ва тажриба алмашиш юзасидан ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|