“Ўзбекнефтгаз”: “Муборак” газни қайта ишлаш заводида яна бир қурилма тўла таъмирланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда заводлардаги ускуналарда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида йўлга қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Угеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва “Муборак” газни қайта ишлаш заводи мутахассислари билан келишилган ҳолатда 4-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 13-қурилмаси огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди.

13-қурилма таъмирлашга тўхтатилган даврда “Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ ҳажми кунлик 3,0 млн куб метрга қисқаришининг олди олинди.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга оширишдан мақсад унинг мавсумда тўхтовсиз, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган.

Айни пайтда қурилмадаги режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли бажарилиб, ишга туширилди.

Маълумот учун: “Муборак” газни қайта ишлаш заводи Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган.

4-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 13-қурилмаси 1986 йил ишга туширилган бўлиб, унинг асосий вазифаси регенерация газларини юқори олтингугуртли ва карбонат ангидритдан тозалашдан иборат. Йиллик 1,5 млрд куб метр юқори олтингугурт бирикмали газини қабул қилишга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|