“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида энергия самарадорлиги бўйича семинар-тренинг ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш” мавзусида нефть-газ саноати корхоналарида энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, замонавий энергия тежовчи технологияларни амалда тадбиқ этиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

“Ишчи гуруҳ” таркибида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимига кирувчи корхоналар, яъни Газли, Муборак, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Муборак нефтни қайта ишлаш заводи, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, “Шўртан газ кимё мажмуаси”МЧЖ, “Муборакнефтгаз-Сувтаъминот” МЧЖ, “Ўзнефтгазбурғулаш ишлари” МЧЖ, “Махсусэнергогаз” АЖ ҳамда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, “Jizzakh Petroleum” мутахассислари иштирок этишди.

Семинар дастури доирасида Бухоро НҚИЗ мутахассислари бош энергетик Ш. Қодиров, Сифатни бошқариш тизими бўлими бошлиғи А.Ҳусенов, Инновация менежери Р. Ҳожиев маърузалари ўқиб эшиттирилди, шунингдек, корхонанинг айрим цехларига оид маълумотлар тақдим этилди.

Тренинг авввалида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бош муҳандиси Бахтиёр Мустафоев техник чора-тадбирлар туфайли заводда сезиларли енергия тежамкорлиги таъминланаётганини таъкидлади.

Буларга ускуналарни энергия тежамкорлари билан алмаштириш, технологик бўлимларнинг ишлаш режимларини оптималлаштириш, компрессор ускуналарининг ишлашини оптималлаштириш, иссиқлик таъминоти тизимларининг самарадорлигини ошириш ва ёритиш тизимларини модернизация қилиш, шунингдек, ходимлар ўртасида энергия тежаш ғоясини тарғиб қилиш ишлари киради.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи сиёсатиниг долзарб йўналишларидан бири энергия тежайдиган технологиялар ва қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш орқали корхонанинг энергия самарадорлигини оширишга қаратилган.

Заводнинг Сифатни бошқариш тизими бўлими бошлиғи Алишер Ҳусенов иштирокчиларга ISO 50001:2018 халқаро стандартига асосланган ва 2015 йилда амалга оширилган корхонанинг енергия менежменти тизими ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Заводнинг энергия бошқарув тизимини ривожлантириш бўйича йиллик режаларига янги энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш, “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари ўртасида илғор тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш киритилганлиги айтиб ўтилди.

Семинар иштирокчиларига корхонанинг ишлаб чиқариш майдонлари бўйлаб таништирув экскурсия ташкил этилди. Тренинг давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида доимий равишда ишлаб чиқиш ва самарадорликни ошириш учун янги имкониятлар излаб топилаётгани ва амалга оширилаётгани таъкидланди.

Ушбу тадбирнинг асосиқ мақсади – касбий тажриба алмашиш бўлиб, унда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари заводнинг энергия самарадорлиги соҳасидаги ютуқлари ва режалари ҳақида сўзлаб берди.

– “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбариятига нефт-газ тизими тузилмалари негизида энергия тежаш ва энергия самарадорлиги бўйича тренинг ўтказишда бизга, корхоналарга берилган ишонч учун алоҳида миннатдорлик билдираман. Шуни таъкидлаш керакки, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи доимий равишда ривожланиш ва самарадорликни ошириш учун янги имкониятлар изламоқда. Биз нафақат ишнинг асосий йўналишлари бўйича позицияларни заифлаштирибгина қолмай, балки уларни мустаҳкамладик. Бу корхонанинг барча соҳаларида фаолият учун мутлақо амал қилади. Бу бизнинг кучимизга ишонч беради. Биз Ўзбекнефтгаз”ни енергетика бозорида йетакчи деб биламиз ва ўз тараққиётимиз учун янги кучли стратегия яратмоқдамиз!” – дея таъкидлади Бухоро НҚИЗ бош муҳандиси Б.Ж.Мустафоев.

Бундай семинарларнинг асосий мақсади корхоналарнинг янги иш усулларини ўзлаштириш ва узлуксиз такомиллаштириш ва ривожлантириш жараёнига қаратилган.

Семинар давомида ишчи, лекин шу билан бирга илиқ, дўстона муҳит яратилди. Натижада тингловчилар машғулот натижалари ва семинарнинг ташкил этилишидан мамнун бўлишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|