January 29, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида 2021 йил учун консолидациялашган молиявий ҳисобот тайёрлаш ишлари бошланди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 31 майида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тасдиқланган 2021 йил учун МҲХС асосидаги консолидациялашган молиявий ҳисоботнинг лойиҳаси бўйича “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компанияси томонидан аудиторлик хулосасининг лойиҳасини олиш кўзда тутилган.

Юқорида санаб ўтилган ва режалаштирилган ишларни ўз вақтида ва самарали якунлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг МҲХСни жорий этиш бўлими ҳамда Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот департаменти ходимлари билан биргаликда тизимга кирувчи барча шўъба корхоналар (35дан ортиқ ташкилотлар) масъул ходимлари томонидан ҳафтада бир маротаба видеоселектор шаклида муҳокамалар ташкил этилмоқда.

Ушбу муҳокамаларда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботини тузиш бўйича Режа-графикда кўзда тутилган ишлар ҳамда аудиторлик компаниясининг сўровномаси бўйича тақдим этиладиган маълумотлар, ҳисоботлар, бирламчи ҳужжатлар, дастурлар ва бошқа аудиторлик далилларини тайерлашнинг ҳолати бўйича маълумотлар берилмоқда.

Шунингдек, МҲХСни жорий этиш бўлимининг ходимлари ва консалтинг компанияси мутахассислари томонидан БҲМС асосидаги тайёрланган 1С.Бухгалтерия дастуридаги маълумотларни МҲХС талаблари буйича трансформация ва реклассификация қилиш ҳамда уларни молиявий ҳисоботда акс эттирилиши бўйича on-job (иш ҳолатидаги) тренинглари ҳам ўтказиб келинмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, 2021 йил якунлари ва 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги бўйича тузилган консолидациялашган молиявий ҳисобот ҳамда мазкур ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан халқаро рейтинг агентликлари, қарз маблағлари берган хорижий молиявий институтлар, евробонд инвесторлари, потенциал хорижий инвесторлар ва бошқа ҳар қандай молиявий манффатга эга қизиқувчиларга тақдим этилади.

Ўз навбатида, март ойининг охирида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг МҲХС асосида консолидациялашган молиявий ҳисоботнинг асосий шакллари тузилиши ва “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компаниясига аудит учун тақдим этилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 30 апрелигача эса асосий ҳисобот шаклларидаги умумлашган молиявий маълумотлар буйича МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботнинг муҳим қисми ҳисобланган Изоҳ хатлари лойиҳаси тайёрланади.

МҲХС жорий этиш бўлими бошлиғи Хамза Тухсанов

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|