“Ўзбекнефтгаз”: Инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда Россиянинг молиявий институтлари иштирокини таъминлаш бўйича келишувларга эришилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 16-19 май кунлари “Ўзбекнефтгаз” AЖ раҳбарияти бошчилигидаги делегацияси Москвада амалий ташрифи билан бўлди. Ташриф доирасида Россиянинг етакчи молиявий институтларининг раҳбарлари билан бир қатор музокаралар ўтказилди.

Хусусан, ташриф давомида Россиянинг йирик молия институтлари –“Газпромбанк” АЖ , “ВЭБ.РФ” ва “ЭКСАР” раҳбарияти билан музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида томонлар ўзаро манфаатли муносабатларнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилдилар ва келгусидаги режаларни белгилаб олишди.

Таъкидлаш жоиз, сўнгги 4 йил ичида нефть ва газ саноатида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун юқорида кўрсатилган молиявий институтлар томонидан 1,3 миллиард доллардан ортиқ кредитлар жалб қилинган ва келгусида бу кўрсаткичларни кўпайтириш кўзланмоқда.

Жумладан, молиявий институтлар синдикати – “Газпромбанк” АЖ, “ВЭБ.РФ” ва “ЭКСАР” билан биргаликда “2017 – 2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш дастурининг иккинчи босқичи” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун узоқ муддатли кредит жалб этиш ишлари устида иш олиб борилмоқда.

Ташриф давомида Россия молия институтларининг “Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш” инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этишни кўриб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, Банкнинг Рейтинг консалтинг маркази ходимлари билан биргаликда дебют корпоратив рейтингини олиш ва евробондларни чиқаришга тайёргарлик кўриш жараёни муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|