“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасидаги ишлаб чиқариш жараёнларининг рақамлаштириш даражаси “ICS Holding” компанияси томонидан ўрганилди

Бош саҳифа Русский

“ICS Holding” компанияси мутахассислари томонидан “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг бизнес жараёнларни автоматлаштириш ва рақамлаштиришнинг ҳозирги ҳолати назоратдан ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу компания мутахассисларининг навбатдаги назорат тадбирлари Шўртан газ кимё мажмуасида бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ "Ишчи гуруҳи" томонидан Россия Федерациясининг йирик саноат корхоналарини рақамлаштириш бозорида фаолият юритаётган “ICS Holding” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика мажмуасини рақамлаштириш концепциясини ишлаб чиқиш, корхона ресурсларини йиғиш (ERP) ва диспетчерлик назорати ва маълумотлар йиғиш (SCADA) жараёнларини автоматлаштириш каби бир қатор лойиҳаларнинг амалга оширилишини ўз ичига олади.

Назорат тадбири давомида “ICS Holding” мутахассислари мажмуа ходимлари билан учрашишди ва мажмуанинг автоматлаштириш даражаси, корхонадаги муаммоли масалалар ҳамда стратегик мақсадлар билан яқиндан танишишди.

Маълумот учун: “ICS Holding” – Россиянинг кўп тармоқли IT-тузилмаси бўлиб, “Цитадель”, “Форпост", “КНС групп” (Yadro), “Криптонит" ва “Нэксайн” (Nexign) АЖ каби экотизимга доир 27 та IT-компанияларни ўз ичига олади.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|