“Ўзбекнефтгаз”: Ишлаб чиқариш заводининг автоматлаштириш ва рақамлаштириш даражаси “ICS Holding” компанияси томонидан назоратдан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида бизнес жараёнларини автоматлаштириш ва рақамлаштиришнинг ҳозирги ҳолати бўйича назоратдан ўтказилди.

Ушбу назорат тадбирлари Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика мажмуасини рақамлаштириш концепциясини ишлаб чиқиш лойиҳаси Россиянинг “ICS Holding” компанияси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишчи гуруҳи ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан ташкил этилди.

Назорат давомида “ICS Holding” мутахассислари завод ходимлари билан учрашишди, заводнинг автоматлаштириш даражаси, корхонадаги муаммоли масалалари ва стратегик мақсадлари билан яқиндан танишишди.

Ушбу лойиҳа жорий йилнинг 11 февралида Энергетика вазирлиги томонидан бошлаб берилган эди. Дастур доирасида айни пайтга қадар “ICS Holding”нинг ходимлари томонидан мамлакатнинг ёқилғи-энергетика тармоғининг марказий идоралари ва корхоналарига 40дан зиёд ташриф уюштирилиб, 300га яқин ишчилари билан учрашувлар ўтказилди.

Маълумот учун: “ICS Holding” – Россиянинг кўп тармоқли IT-тузилма бўлиб, “Цитадель”, “Форпост", “КНС групп” (Yadro), “Криптонит" и “Нэксайн” (Nexign)АЖ каби экотизимга доир 27 та IT-компанияларни ўз ичига олади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|