“Ўзбекнефтгаз”: ISO 45001 ва ISO 14001 стандартларни тадбиқ қилган бошқарма ва корхоналар сони 19 тага етди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишчи-ходимларнинг иш жойида жароҳат олишини олдини олиш, объектлардаги хавфсизлик даражасини сезиларли даражада яхшилаш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида, бугунги кунда қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги жами 19 та бошқарма ва корхонада ISO 45001 (OHSAS 18001) ва ISO 14001 стандартлари тадбиқ этилган.

Жумладан:

– 3 та нефть ва газ қазиб чиқариш корхоналарида (Шўртан, Водий, Гиссарнефтгаз);

– "Бухоро" нефтни қайта ишлаш заводида;

– “Муборак” газни қайта ишлаш заводида; – Шўртан ва Устюрт газ кимё мажмуаларида;

– 9 та нефть базаси корхоналарида (Чинобод, Тўрақўрғон, Жиззах, Гулистон, Тахиатош, Андижон, Пахта, Бухоро, Фарғона);

– 3 та сервис корхоналарида (“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш”, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари”, “Махсусэнергогаз”).

Стандартлар тадбиқ қилинган бошқарма ва корхоналар сони 17 тадан 19 тага етказилди.

Қуйидаги диаграммада “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналарда ушбу стандартларнинг тадбиқ этилганлик ҳолати билан танишишингиз мумкин:

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|