“Ўзбекнефтгаз”: 2020 йилда ISO 45001, ISO 14001 халқаро стандартлари бўйича 330 нафар мутахассис ўқитилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан иш жараёнида ҳалокат ва бахтсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик мақсадида зарур чоралар ишлаб чиқилган. Бироқ ер ости захираларини аниқлаш, қазиб олиш, уни қайта ишлаш жараёнларида ишчи-ходимлар томонидан йўл қўйилган биргина хато, йўриқномаларга амал қилмаслик, катта фожиаларни келтириб чиқариши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шу сабабдан, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, жамият томонидан хавфли объектларда фаолият олиб борувчи ходимларнинг билимлари ошириб борилади.

Хусусан, 2019 йил давомида тизимдаги корхоналарда жами 35 нафар ходим ISO 45001 ва ISO14001 стандартлар бўйича ўқитилган бўлса, 2020 йилда ўқув курсларида таҳсил олганларнинг сони 330 нафарни ташкил этди.

Шу жумладан:

– ISO 45001, ISO 14001 халқаро стандартлари, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги мавзусидаги вебинарда 260 та мутахассис;

– “Ички аудитнинг амалий жиҳатлари” мавзусидаги вебинарда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 50 та мутахассиси;

– "Муборак НГҚЧБ"да ISO 45001:2018 ва ISO14001:2015 халқаро стандартлар талаблари бўйича 20 нафар мутахассис ўқитилиб, сертификатлар олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|