“Ўзбекнефтгаз”: ISO 45001 ва ISО 14001 халқаро стандартлари бўйича тизимдаги бошқарма ва корхоналарнинг мутахассислари иштирокида вебинар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг иш жойида жароҳат олишининг олдини олиш, объектлардаги хавфсизлик даражасини сезиларли даражада яхшилаш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида, бугунги кунда Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги жами 19 та бошқарма ва корхонада ISO 45001 (OHSAS 18001) ва ISO 14001 стандартлари тадбиқ этилган.

2020 йилда тизимдаги хавфли ишлаб чиқариш объектлар сони 334 тага камайтирилди. Аммо нефть ва газни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш учун ишчи-ходимлар қудратли техникаларни бошқаришларига тўғри келади. Шу боис ҳам улардан, энг аввало, хавфсизликнинг темир қоидаларига амал қилиш талаб этилади.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаментининг иш режаси асосида ишчи-ходимларда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш, хавфлар ва рисклар, ISO 45001:2018, ISO 14001:2015 халқаро стандартлари, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги борасида бошқарма ва корхоналарнинг ходимлари тизимли равишда ўқитиб борилади.

Ўқув вебинарларнинг навбатдагиси ISO 45001 ва ISO 14001 стандартларининг “Ички аудитнинг амалий жиҳатлари” мавзусига бағишланди.

Онлайн ўқув семинар ISO 9001 (сифат), ISO 14001 (экология), ISO 50001 (энергия), ISO 45001 (меҳнатни муҳофаза қилиш) халқаро стандартларига мувофиқ, менежмент тизимлари соҳасида "TUV Thuringen" (Германия), "Cert International" (Словакия)нинг халқаро аудитори, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг Сифатни бошқариш тизими бўлими бошлиғи Aлишер Хусенов томонидан ўтказилди.

Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ саноатининг 33 та корхонасидан 200 дан ортиқ мутахассислар иштирок этишди.

Вебинар давомида янги ISO 45001:2018 стандарти таркибидаги ўзгаришлар, аудит, атамалар ва таърифлар, аудитнинг турлари, аудитнинг асосий босқичлари, аудиторнинг ишлаш усуллари, “Мос келмаслик” тушунчаси ва аудит тамойиллари каби мавзуларда фикрлар алмашинилди.

Ушбу ўқув вебинар бошқарув тизимлари фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ва ички аудитни ўтказиш усуллари билан боғлиқ аниқ билимларни ишчи-ходимлар томонидан ўзлаштирилишига қаратилган.

Бундай вебинарларни ташкил этишдан асосий мақсад, корхоналарда янги иш усулларини тадбиқ этиш ва доимий такомиллаштириш ва ривожлантириб боришдан иборат.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати ва “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати ҳамкорлигида тайёрланди.

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|