“Ўзбекнефтгаз”: Мўйноқдаги “Арслон” конидан 449 млн. куб метр табиий газ ва 9,6 минг тонна газ конденсати қазиб олинади

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, табиий газ қазиб олиш ҳажмини ошириш учун конлар ва қудуқларда ишлаётган ишчи-ходимлар вахта режимида фаолият юритишмоқда.

Карантин қоидалари асосида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун озиқ-овқат, махсус кийим, махсус автотранспорт воситалари билан таъминланганлар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ҳудудида жойлашган “Арслон” конида ҳам иш вахта режимида ташкил этилган.

2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, кондаги қудуқлар сони 25 та бўлиб, шундан ишлатилаётган қудуқлар 15 та, мукаммал таьмирлашда 2 та, бурғулашда 7 та тани ташкил қилади.

Ҳозирга қадар, ушбу кондан 194 млн. куб метр табиий газ ва 3 минг тонна газ конденсати қазиб олинди. 3 та қудуқ бурғуланиб ишга топширилди, қўшимча 43,5 млн. куб метр табиий газ ва 1,3 минг тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди. 2-та қудуқ эса мукаммал таьмирланиб ишга торширилди ва қўшимча 18 млн. куб метр табиий газ ва 0,3 минг тонна газ конденсати қазиб чиқариш имконини берди.

2020 йилда “Арслон” конидан 449 млн.м3 табиий газ ва 9,6 минг тонна газ конденсати қазиб олиш режалаштирилган. Жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида 6 та қудуқ бурғуланиб ишга топширилиши мўлжалланмоқда.

Бу қудуқлардан қўшимча 80 млн. куб метр табиий газ ва 1,5 минг тонна газ конденсати қазиб чиқариш кутилмоқда. 5 та қудуқ мукаммал таьмирланиши ва қудуқлардан қўшимча 21 млн. куб метр табиий газ ва 0,3 минг тонна газ конденсати қазиб чиқариш кутилмоқда.

Масалан, куни кеча 29 сонли қудуқдан бурғулаш ишларидан сўнг кунлик 250 минг куб метр табиий газ ва 3 тонна газ конденсати казиб олишга эришилди.

Бундан ташқари, Устюрт регионида жойлашган “Арслон” конида “Газни комплекс тайёрлаш қурилмаси” қуриб ишга туширилди. Мазкур қурилма йилига 2,0 млрд куб метр табиий газни таркибидан механик аралашмалар, қатлам сувлари ва суюқ углеводородларни ажратиб олиш имконини яратади.

Шунингдек, қурилмаларда тайёрланган табиий газни “Ўзтрансгаз” АЖ магистарл газ қувурларига барқарор етказиб беришни таъминлаш мақсадида, диаметри 530мм узунлиги 40 км бўлган газ қувури қуриб ишга туширилди.

Бунинг натижасида эса кунлик 6,0 млн. куб метр табиий газ ҳажмларини транспортировка қилиш қувватлари яратилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|