“Ўзбекнефтгаз”: Инвестиция лойиҳалар доирасида 27 та қудуқ бурғиланиб, 600 кв.км. майдонда 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ҳозирги пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Gissarneftgaz”, “Ko‘kdumаloq-Gaz”, “Natural Gas-Stream”, “Uz-Kor Gaz Chemical”, “Asia Trans Gas”, “Tatneft Ung”, “New Silk Road Oil and Gas”, “Jizzakh Petroleum”, “Andijanpetro” қўшма корхоналари ҳамкорлигида қатор конларида нефть ва газни қазиб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамияти капитали иштирокидаги ушбу қўшма корхоналарнинг фаолиятини натижадорлиги доимий тарзда таҳлил этиб борилади.

Айни пайтда “Natural Gas-Stream” КҚ МЧЖ томонидан 701,4 млн доллар қийматли “Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестицион блокларида геологик қидирув ишларини олиб бориш, ҳамда Урга конида, Оқчалоқ ва Чандир гуруҳи конларида қазиш ишларини амалга ошириш” инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш департаментининг маълуотларига кўра, ҳозирги кунга қадар лойиҳа доирасида 27 та қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди ва 600 кв.км. майдонда 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилди.

“Оқчалоқ” гуруҳидаги конларда жами узунлиги 78,9 км. ташкил этадиган газ қувурлари ўтказилиб, 5,5 км сув қувури, 40,5 км электр узатиш линиялари, ишлар довом этилмоқда.

“Чандир” гуруҳидаги конларда ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, 134,1км газ қувурлари ўрнатилиб, 84,6 км электро ўзатиш линиялари, конни телефон аълоқа ва интернет билан таъмирлаш мақсадида 119,8 км оптик толали алоқа линияси кабели ўтказилди. Шунингдек, 133,3 км йўл қурилди, ходимларнинг яшаши учун 50 кишилик шаҳарча барпо этилди. Бундан ташқари, “Урга” конидаги ходимлар учун 23 кишилик шаҳарчаси қурилди.

Ҳозирги кунда “Оқчалоқ” инвестицион блокида 1 та қудуқда ён стволини кесиш ишлари олиб борилмокда. “Урга” конида 3 та қудуқни мукаммал таъмирлаш ва 1 та қудуқда ён стволини кесиш ишлари олиб борилмокда.

Бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикасининг “Кўқчалоқ” конида жойлашган 18А-сонли қудуқда ён стволини кесиш ва синов ишлари амалга оширилди. Ён ствол 2831–3280 метр интервалида қўшма корхона ходимлари томонидан уч ўлчамли геологик моделга асосланиб танланган йўналишда замонавий навигацион ускуналар ёрдамида бурғиланди.

Қудуқнинг 3204–3260 метр қисмида филтрь ўрнатилди. Қудуқни ўзлаштириш натижасида кунлик 101,0 минг куб метр табиий газ оқимини қазиб олишга эришилди. Айни пайтда қудуқ қуриб битказилиб, газ йиғувчи коллекторга уланди.

2021 йил якунига қадар 1,2 млрд куб метр табиий газ ва 32,2 минг тонна газ конденсати қазиб олиш кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|