“Ўзбекнефтгаз”: Аҳоли ва иқтисодий тармоқларни табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари сарҳисоби (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖга саволнома юборилди. Унда Республика ҳудудида 2020 йил (шу жумладан, кейинги йилларда ҳам давом этадиган) табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича инвестиция лойиҳалари ва уларнинг ижроси ҳолати бўйича сарҳисоб сўралган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикасини табиий газ ва суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2020 йилда суюлтирилган газни ишлаб чиқиш қувватлари ва табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган қуйидаги 3 та инвестиция лойиҳалар ишга туширилди:

• Август ойида ““Муборак" газни қайта ишлаш заводида пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаларининг 4-тармоғини қуриш” лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳанинг йиллик қуввати 38,4 минг тонна суюлтирилган газни ишлаб чиқаришни ташкил этади.

• Сентябрь ойида ““Денгизкўл", “Хожидавлат" ва “Шарқий Олот“ газ конденсат конларини ўзлаштириш” лойиҳаси ишга туширилди. Натижада, йилига 1 млрд куб метргача табиий газ ва 6,4 минг тонна газ конденсатини қазиб чиқариш имкони яратилди.

• Октябрь ойида “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини (УППБС-3/1, 2, 5) модернизация қилиш” лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳа қуввати – йилига 61,0 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни ташкил этади.

2020 йил охирига қадар ““Учқир" газни қайта ишлаш заводида пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш” лойиҳаси ишга туширилади. Лойиҳа доирасида 80 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Шу билан бирга, “2017–2021 йилларда углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш Дастури” амалга оширилмоқда.

Дастур доирасида Россиянинг Газпромбанкдан 400 миллион доллар ва Хитойнинг Ипак йўли жамғармасидан 585 миллион доллар миқдорида кредитлар жалб қилинди.

Дастурнинг биринчи босқичини амалга ошириш натижасида 291 та қудуқда бурғилаш ишлари якунланди. 328 та қудуқда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, 46,3 км узунликдаги Учқир–Газли МГБ газ қувури, “Ғарбий” конида блок-модулли қудуқ усти компрессор қурилмаси, “Сомонтепа” сиқув компрессор станцияси, “Арслан” конида газни комлекс тайёрлаш қурилмаси, Учқирда олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 6-тармоғи ишга туширилди. Учқир сиқув компрессор станциясида қурилиш-монтаж ишлари якунланди.

Дастурнинг иккинчи босқичи бўйича 48 та қудуқ бурғиланди. “Алан”, “Зеварда”, “Денгизкўл” конларида сиқув компрессор станцияларининг қурилиш ишлари давом этмоқда.

Дастурнинг комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш натижасида 15,4 млрд куб метр табиий газ, 424 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилди.

““Сечанкўл”, “Оқжар” ва “Чимбой” инвестицион блокларида геологик қидирув ишларини олиб бориш ҳамда “Урга”, “Оқчалоқ” ва “Чандир гуруҳи” конларида қазиш ишларини амалга ошириш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Натижада, лойиҳани амалга ошириш бошланганидан бери табиий газ ишлаб чиқаришнинг ҳажми 4175,3 млн куб метрни ташкил этди.

2021–2022 йилларда “Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасининг 1-босқичини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳанинг қуввати йилига 24 минг тонна суюлтирилган газни ишлаб чиқаришни ташкил этади. Ҳозирда лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|