“Ўзбекнефтгаз”: “Андижон нефть базаси”да ISO 9001, ISO 45001 ва ISO 14001 халқаро менежмент стандартларига мос тизим жорий этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш, сақлаш ва тарқатиш корхоналаридаги бошқариш тизимини такомиллаштириш, ишчи-ходимларнинг соғлиғини сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитнинг экологик ҳолатини тизимли бошқаришда ҳозирги давр талабига мос келишини таъминлаш мақсадида, бугунги кунда Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Андижон нефть базаси” МЧЖда ҳам ISO 9001, ISO 45001 ва ISO 14001 халқаро стандартлари жорий этилди.

“Андижон нефть базаси” МЧЖ ҳамда “ASIA REGISTER” МЧЖ консалтинг фирмаси ҳамкорлигида корхонанинг норматив ва меъёрий ҳужжатлари, ҳисоботлари асосида амалий тадбирлар халқаро сертификатлашга тайёрланди. 16 нафар муҳандис-техник ходим ISO 9001, ISO 45001 ва ISO 14001 халқаро менеджмент стандартлари бўйича ўқитилди ва билим сертификатларини олишди.

Корхонанинг халқаро стандартларга мувофиқлиги бўйича “NIKA CERTIFICATION” МЧЖ аудиторлик корхонаси томонидан тўпланган материаллар халқаро миқёсда эътироф этилган Словакия Республикасининг “АSTRAIA certifiсation” халқаро сертификатлаш идорасига тақдим этилди. Халқаро сертификатлаш органининг ижобий хулосасига асосан, “Андижон нефть базаси” МЧЖга 2020 йилнинг 25 мартида ISO 9001, ISO 45001 ва ISO 14001 мувофиқлик сертификатлари тантанали равишда топширилди.

2020 йилда жорий этилган халқаро менежмент стандартлари бўйича “Андижон нефть базаси” МЧЖда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

ISO 9001 “Сифат менежменти тизими” бўйича:

– юзага келиши эҳтимоли бор хавф ва имкониятлар ўрганилиб, бартараф этиш сифати амалга оширилди;

– истеъмолчилар билан шартномалар тузилди;

– маҳсулотларни етказиб бериш бўйича шартнома тузиш жараёнида ижобий натижалар амалга оширилди ва мижозларнинг сўровномалари орқали уларнинг эҳтиёжини қондириш даражаси оширилди;

– жамиятда 2020 йил давомида истеъмолчиларнинг талабини тўла қондириш бўйича 15 та сўровнома таҳлил қилинди;

– нефть маҳсулотини темир йўл вагонларидан тушириш технологиясини такомиллаштириш орқали электр энергиясини 30% га тежашга эришилди;

– ишлаб чиқариш технологиясини яхшилаш ва юқори сифатли автобензин ишлатилиши туфайли ишлаб чиқариш чиқиндилари камайди;

– таснифлагич бўйича ходимларнинг янги лавозим йўриқномалари, иш юритиш қўлланмалари ишлаб чиқилди;

– лаборатория жиҳозлари ўз вақтида текширувдан ўтказилди;

– янгиланган ГОСТ ва бошқа норматив-ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларни ўз вақтида тадбиқ этиш ишлари олиб борилди;

– истеъмолчилар томонидан рекламациялар, арз ва шикоятлар бўлмади;

– манфаатдор томонлар, корхона контекси аниқланди;

– интеграциялашган бошқарув тизимини (ИБТ) стратегик режалаштириш ва бошқариш жараёни, корхонада “Нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш жараёни” қайта кўриб чиқилди.


ISO 45001 “Соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини бошқариш тизими” бўйича:
– соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича электр ускуна ва жиҳозларни электр хавфсизлиги бўйича ўз вақтида профилактик текшируви олиб борилди (қўлқоплар, гиламчалар, диэлектрик этиклар ва бошқалар);

– жорий йилда бахтсиз ҳодисалар рўй бермади;

– соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хавф-хатар чораси (риск) ишлаб чиқилди;

– муҳандис-техник ва ишчи-ходимлар ўз вақтида ёзги ва қишки махсус кийим, оёқ кийим ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланди;

– ноқулай меҳнат шароитида ишлаётган ишчи-ходимлар хўжалик совуни ва кукун (порошок) билан таъминланди;

– 2020 йил март ойидан бери корхона ва унинг тасарруфидаги объектларга COVID-19 пандемияга қарши чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди, ишчи-ходимларга антисептик, ҳимоя қўлқоп ва бир маротабалик ҳимоя ниқоб воситалари тарқатилмоқда;

– барча муҳандис-техник ва ишчи-ходимлар ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказилди;

– автохўжаликда тиббиёт ходимлари учун янги бино ҳамда ишчилар учун янги ювиниш-ечиниш хоналари ва ҳожатхоналар қурилди;

– меҳнат таътиллари ўз вақтида берилмоқда;

– таътилга чиқишда қўшимча равишда 1 ойлик маош миқдорида ёрдам пули берилмоқда;

– ишчи-ходимларга дам олиш масканларига бориш учун имтиёзли йўлланмалар берилмоқда;

– “АДТИ” клиникаси билан тузилган шартномага асосан, ушбу даволаш масканида хўжалик органлари маблағлари ҳисобидан ишчи-ходимларнинг соғлиқларини тиклаш ва даволанишлари йўлга қўйилди.

ISO 14001 “Атроф-муҳитни бошқариш тизими” бўйича:

– атроф-муҳитни бошқариш тизими, улардан фойдаланиш бўйича талаблар ва кўрсатмаларга кўра, экологик жиҳатлар, соғлиқ учун хавфлар, экологик жиҳатларни аниқлаш тартиби ишлаб чиқилди;

– экологик аспектлар, экологик жараёндаги хавфларни индентификациялаш ишлари бажарилди;

– қоғоз, пластик ва аралаш чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва сақлаш учун контейнер қутилари ташкил этилди;

– тасодифий авариявий чиқиндилар мавжуд бўлмади;

– автомобиль шиналари, рангли ва қора металл чиқиндилари, аккумуляторлар, лампалар ва сиғим ости чиқиндилари утилизация қилиш ва қайта ишлаш учун топширилди;

– нефть маҳсулотларининг сиғимларда парланиши, табиий йўқотишни камайтириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, сиғимларни 95% ҳажмгача тўлдириш, ускуна ва жиҳозларнинг герметиклигини таъминлаш, профилактика ишлари орқали атмосферага автобензин парларининг чиқиши камайтирилди;

– кўп поғонали тозалаш иншооти қайта таъмирланди;

– корхона ва унинг объектларида 150 туп дарахт, 30 туп арча ва 1400 та гул кўчатлари экилди.

Корхонанинг интеграциялашган менежмент тизимини олиб бориш бўйича 2019 йилда “Андижон нефть базаси” МЧЖнинг “СИЁСАТИ” ишлаб чиқилди.

Корхонада ички ва кузатув аудитлари ҳар йили ўтказилиб келинмоқда.

Корхонанинг 16 нафар муҳандис-техник ходимларини ISO 9001, ISO 45001 ва ISO 14001 халқаро менежмент стандартлари бўйича ўқитиш ишлари режалаштирилган.

Ҳозирги кунда корхонани ривожлантириш, илғор технологияларни, халқаро менежмент стандартларини тадбиқ этиш соҳасида фаол ишлар олиб борилмоқда.

“Андижон нефт базаси” Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги етакчи мутахассиси Қаҳрамонжон Тўхтабоев

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|