“Ўзбекнефтгаз”: Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигига риоя қилиш доимий назоратга олинган

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, бошқарма ва корхоналардаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишчи-ходимлар ва бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказмаслик учун жавобгарликни кучайтириш йўналишида доимий равишда назорат текширувлари олиб борилади.

Жорий йилнинг шу даврига қадар Жамият тизимидаги Муборак, Шўртан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси, Ўзбекистон ҳарбийлашган қисми, “Андижон нефть базаси” МЧЖ, “Қарши нефть базаси” МЧЖ, “Бухоро нефть базаси” МЧЖ, “Махсусэнергогаз” АЖ, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “Тахиатош нефть базаси” МЧЖ, “Пахта нефть базаси” МЧЖ, “Фарғона нефть базаси” МЧЖ, “Гулистон нефть базаси” МЧЖ, “Чинобод нефть базаси” МЧЖ, “Навоий нефть базаси” МЧЖ, “Жиззах нефть базаси” МЧЖ, “Термиз нефть базаси” МЧЖ, “Урганч нефть базаси” МЧЖ, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси, Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Мароқанд нефть базаси” МЧЖ, “Кучлик нефть базаси” МЧЖ ва “Тўрақўрғон нефть базас” МЧЖ корхоналарда ишлаб чиқариш назорати текшируви ўтказилди.

Ушбу объектларда ташкил этилаётган иш жараёнларининг Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ–57-сонли Қонунинг 18-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги” Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 291-сонли Қарорига мувофиқлиги ўрганилди.

Текширувлар давомида соҳа йўналишида аниқланган мавжуд камчилик ва номувофиқликлар бошқарма ва корхоналарнинг масъулларига кўрсатиб берилди. Бир қатор камчиликлар жойида бартараф этилди. Бошқарма ва корхоналарга жами 659 та камчиликдан иборат 47 та ёзма кўрсатмалар берилди.

Ҳозирги кунда бошқарма ва корхоналар хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш, давлат реестрига ҳисобга қўйиш, 1-типга мансуб хавфли ишлаб чиқариш объектлари декларациясини ишлаб чиқиш, хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш каби 436 та камчилик бартараф этилган.

Техноген хавфи юқори зоналар кадастр паспортини ишлаб чиқиш, хавфли ишлаб чиқариш объектларида янги қурилаётган бино иншоот ва қурилмалар лойиҳа ҳужжатларини ва эксплуатация муддатлари ўтган қурилмаларни саноат хавфизлиги экспертизасидан ўтказиш каби 223 та камчиликнинг бажариш муддатлари мавжуд. Юқорида кўрсатилган камчиликларни ўз муддатида бажарилиши Саноат ва экология хавфсизлиги, Соғлиқни муҳофаза қилиш ва Меҳнат хавфсизлиги департаменти мутахассислари томонидан назоратга олинган.

Саноат хавфсизлиги ва техник назорат бўлими бош мутахассиси Дилшод Рахмонов

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|