November 29, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Газли газни қайта ишлаш заводида автосарой ҳамда замонавий типдаги АЁҚШ ва АГҚШ қурилмоқда

Бош саҳифа Русский

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Газли газни қайта ишлаш заводида авваллари конлардан келаётган хомашё гази қайта ишланган. Газ олтингугурт бирикмаларидан тозаланиб, “Ўзтрансгаз” АЖнинг ҳудудий бошқармаларига етказиб берилган. Ушбу ҳудуд Учқир газни олтингугуртдан тозалаш комплекси деб юритилган.

2020 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан Газли газни қайта ишлаш заводида бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.

2020 йил 9 январдаги “2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, газни қуритиш қурилмаси ва йиллик қуввати 80 минг тонна газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш ва 37,5 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқариш қурилмалари қуриб, ишга туширилди. Шу сабабли Учқир олтингугуртдан тозалаш комплексига Газли газни қайта ишлаш заводи мақоми берилди.

Айни пайтда Бошқарув раиси топшириғи билан Газли газни қайта ишлаш заводида барча қуллайликларга эга автосаройни қурилмоқда.

Шунингдек, замонавий типдаги АЁҚШ ва АГҚШ лар ҳам барпо этилмоқда. Бу ерда амалга ошириладиган ишлар замонавий марказлашган тизим дастурига уланган ҳолда олиб борилади.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|