“Ўзбекнефтгаз”: Табиий газни қазиб чиқариш ва тозаланган газ ҳисобини юритиш тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводларидаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари билан келишилган ҳолда “Ўзтрансгаз” АЖ тасарруфидаги Газли магистрал газ қувурлар бошқармасига қарашли қувурларига кириш қисмидаги табиий газни ўлчов қаторида амалга ошириладиган газга ва оловга хавфли ишларни олиб бориш вақтида, бошқармага қарашли газ конларида ҳамда Газли газни қайта ишлаш заводидаги технологик қурилмаларда параллел равишда таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Таъмирлаш ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва бошқарма мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан амалга оширилди. Газ конлари ва технологик қурилмаларни сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз ишлатиш, белгиланган режа кўрсаткичларини ўз вақтида бажариш, технологик жараёнларни яхшилаш ҳамда қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини “ОʻzDSt 948-2016” стандарт талаблари даражасига мослаштиришга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Бухоро вилояти, Ромитон тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, бошқарма 1973 йилда ташкил қилинган. Бошқармага қарашли “Учқур” табиий газни олтингугурт бирикмалардан тозалаш қурилмалари эса 1980–2021 йилларда ишга туширилган бўлиб, газни юқори олтингугуртли бирикмалардан тозалашга мўлжалланган. Бундан ташқари, Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси, Газни цеолит ёрдамида қуритиш қурилмалари йиллик 80 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга.

Ушбу қурилмалар “Ўзтрансгаз” АЖ ва истеъмолчиларга газ қувурлари орқали берилаётган газларни тоза ва сифатли бўлишини таъминлайди. Шунингдек, “Газли”, “Муллахол”, “Янгиказган”, “Дояхотин”, “Хожиказган”, “Қулбешкак”, “Тумарис”, “Хаққул”, “Тойлақ”, “Отамурод”, “Саватли”, “Чаккақум” газ конларидан қазиб олинадиган йиллик 4,5 млрд метр куб табиий газини қабул қилишга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|