“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “The Boston Consulting Group” компаниясининг Бошқарув раҳбари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев стратегик консалтинг соҳасидаги етакчи компаниялардан бири бўлган “The Boston Consulting Group” раҳбарлари, жумладан Бошқарув директори, Марказий Осиё ва Каспий ҳудудларидаги BCG раҳбари Нуриев Рза ва Бошқарув директори Владимир Рогов билан учрашди.

Учрашув доирасида хорижий томон нефть ва газ соҳасида амалга оширилаётган трансформация ислоҳотлари ҳамда бунинг натижасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан қўлга киритилган ютуқлар ва истиқболли масалалар ҳамда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилди.

Ўз навбатида, “The Boston Consulting Group” компанияси мутасаддилари стратегик консалтинг соҳасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Дунёнинг барча минтақаларида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ҳам саноатнинг асосий тармоқлари етакчилари учун бундай лойиҳаларни амалга оширишда маслаҳатчиларнинг катта тажрибаси қайд этилди.

Учрашув якунидан томонлар маслаҳатчиларнинг “Ўзбекнефтгаз” АЖни қисқа ва узоқ муддатли ривожлантиришга оид фикрлари ва таклифларини батафсил ўрганиб чиқиш бўйича келишувга эришдилар.

Таъкидлаш жоизки, “The Boston Consulting Group” биринчи стратегик маслаҳатчи ҳисобланади. Бугунги кунда BCG кўплаб бизнес раҳбарлари ва нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Компаниянинг асосий вазифаси – бизнесни бошқариш ва ривожлантириш бўйича маслаҳат бериш: янги стратегияларни ишлаб чиқиш, иш самарадорлигини ошириш, янги технологиялар ва концепцияларни ўзлаштириш.

Компания “McKinsey & Company” ва “Bain & Company” билан бир қаторда “бошқарув консалтингининг катта учлигига” киради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|