“Ўзбекнефтгаз”: “Жанубий Муборак” конида кунлик 100 минг куб метр табиий газ ва 1,1 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг топшириғига кўра, “Жанубий Муборак” конидаги бир қанча қудуқларда бурғилаш ва қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Муборак” газконденсат конидаги 10 ОЭ-сонли қудуқда ҳам бурғилаш ишлари бажарилди ва 1970–1958 метр оралиғи перфорация қилинди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш ва уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|