“Ўзбекнефтгаз”: Барча нефть базаларнинг куз-қиш мавсумида самарали фаолият юритиши учун тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида “Кучлик нефть базаси” МЧЖда шу кунга қадар қуйидаги ишлар амалга оширилди:

• 5 дона сиғим тозаланди, сиғим ости сувлари чиқариб ташланди, трафарет ва огохлантирувчи ёзувлар янгиланди.Сиғимларга чиқиш ва марзалардан ўтиш нарвонлари, шунингдек, сиғимлар боғи марзалари қайта таъмирланиб, талаб даражасига келтирилди.

• Насос ва двигателлар техник кўрикдан ўтказилди.

• 11 дона сиғим совуқдан изоляция қилинди.

• Пенагенератор ва ёнғинга қарши қуруқ қувурлар кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, электр энергия ва метрология асбоб-ускуналарини ўрнатилган тартибда “Ўзстандарт” агентлиги ўлчовидан ўтказилди.

Шу билан бир қаторда 100 метр ёнғинга қарши сув қувурлари, нефть маҳсулотларини тўкиш, қуйиш мосламалари жорий ва мукаммал таъмирланди.

Автоёнилғикашларнинг яроқсиз автошина ва аккумуляторлари алмаштирилди. 50 метр алоқа ва электр тармоқлари таъмирланиб, қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди. Сув насослари техник кўрикдан ўтказилди.

Ҳозирда учта ишлаб чиқариш биноларида олиб борилаётган мукаммал таъмирлаш ишларининг 97 фоизи якунланди.

Бундан ташқари маъмурий ва қўшимча бинолардаги 5 дона модулли сув иситиш ускуналари техник кўрикдан ўтказилди. Ишчи ходимлар мавсум учун махсус кийим-бош ва пойабзаллар билан таъминлаш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун: “Кучлик нефть базаси” МЧЖ ва унинг Бекабод филиалига қарашли жами 114 та ФЁТШ (Фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчалари), 5 та АЁҚШ (Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари) ҳамда 2 АСГҚШ (Автомабиларга сиқилган газ қуйиш шахобчалари) томонидан истеъмолчиларга хизмат кўрсатилади. Вилоят қишлоқ ва халқ хўжалигига жами 134 та автоёнилғикашлар орқали нефть маҳсулотлари узлуксиз етказиб берилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|