“Ўзбекнефтгаз”: “Андижон нефть базаси”да янги Қўриқлаш хизмати ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ–4388-сон қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги нефть базаларнинг иқтисодий ахволини яхшилаш, даромадларини ошириш, ортиқча сарф-харажатларни қисқартириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Андижон нефть базаси” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2021 йил январь–июль ойларида амалга оширилган харидларнинг электрон савдолар орқали ташкил этилиши натижасида 182,6 млн сўм маблағлар иқтисод қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилоят қўриқлаш бошқармаси билан хизмат кўрсатиш бўйича тузилган амалдаги шартнома бекор қилиниб, жамиятнинг малакали, масъулиятли ходимларидан иборат Қўриқлаш хизмати ташкил этилди. Ушбу хизматга 13 нафар ходимлар саралаб олинди.

Хизматчилар махсус кийимлар ва керакли воситалар билан таъминланиб, тегишли йўриқнома асосида ўз хизмат вазифаларини олиб бормоқдалар.

Натижада бир ойда 24,5 млн сўм маблағ иқтисод қилиниб, йили якунига қадар 122,5 млн сўм маблағ тежаб қолинишига эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|