“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар Озарбайжоннинг “Азнефть” компаниясига қарашли нефть-газ қазиб чиқариш бошқармаларида малака оширишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берганимиздек, 2021 йил сентябрь ойида Бошқарув раиси томонидан тасдиқланган “йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик, Углеводородларни қазиб чиқариш ва Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаментларининг бир гуруҳ мутахассислари Озарбайжон Республикаси SOCAR компаниясида хизмат сафарида бўлиб туришибди.

Мутахассислар томонидан SOCAR компанияси қуйи бўғинларида ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиш, “Caspian Innovation Center” томонидан ишлаб чиқариш бирлашмаси ва нефть газ конларида “SAP ERP” тизими модулларининг ишлатиш жараёнлари билан танишиш ҳамда икки томонлама тажриба алмашиш мақсадида “Азнефть” ишлаб чиқариш бирлашмасининг Г.З. Тагиев номидаги бошқармаси нефть ва газ қазиб чиқариш конларида ҳамда нефтни дастлабки тайёрлаш қурилмаларида бўлишди.

Бу ерда конлардан нефть ва газ қазиб чиқариш, қудуқларнинг технологик параметрларини доимий равишда назорат қилиб бориш учун ҳар бир қудуққа ўрнатилган “RFID” датчиклари асосида уларда ўтказилаётган ҳар бир ўлчовлар, таъмирлаш ва бошқа тадбирларни доимий равишда мониторинг қилиш учун яратилган имкониятлари ўрганиб чиқилди.

Шунингдек, мутахассислар “SOCAR” компанияси таркибидаги НИПИ “Нефтегаз” илмий тадқиқот ва ишлаб чиқариш институтига ташриф буюришди.

Институт раҳбарияти ва илмий ходимлари билан учрашиб, углеводородлар қазиб чиқариш йўналишида жорий қилинаётган янги технологиялар ва муқобил энерго ресурслардан оқилона фойдаланиш дастурлари билан танишилиб чиқилди. Учрашув сўнггида Жамиятимиз мутахассилари томонидан ўзини қизиқтирган саволларига мулоқот орқали жавоблар олишди.

Сафар дастурига асосан “Ўзбекнефтгаз” мутахассисларининг бевосита углеводородларни қазиб чиқариш бошқармаларига сафари режалаштирилган бўлиб, бунда ишлаб чиқариш жараёнлари билан бевосита танишиш, қуйи тизим корхоналаридаги “SAP” тизимли дастури модулларини иш жойидан ўрганилиши кўзда тутилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|