November 21, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёлик нуронийлар Бошқарув раиси ҳамроҳлигида GTL лойиҳаси билан танишдилар (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев таклифи билан қашқадарёлик нуроний отахонлар GTL заводида амалга оширилаётган якуний босқичдаги қурилиш ишлари билан танишдилар.

GTL лойиҳасида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари, лойиҳанинг юртимиз иқтисодиёти ва саноатидаги аҳамияти ҳақида тушунтиришлар ҳам берилди.

Ўз навбатида соҳага узоқ йиллар меҳнати сингган, нефть ва газ соҳа ривожи ҳисса қўшган нуронийлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Лойиҳа билан танишар эканлар бу ҳудудда ўзига хос кластер яратилаётганига гувоҳ бўлишди ва аввало бу Қашқадарёликлар учун фахр эканлигини эътироф этишди.

Ўз навбатида GTL лойиҳаси қошида қурилаётган административ бинода ҳам бўлиб, қурувчи ва пудратчи ташкилотлар билан амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишдилар.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа бўйича умумий бажарилган ишлар 97,4 фоизни ташкил этиб, заводнинг технологик ускуналарини босқичма-босқич ишга тушириш ишлари амалга оширилмоқда. Заводнинг технологик зонасида қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда. Қурилиш ишлари 95,7 фоизга бажарилган.

Объектда 6,5 мингдан ортиқ ишчи ва муҳандислар, 500 та махсус техника ишламоқда. Қурилиш майдонига жами 1045 та технологик ускуналардан 1010 таси етказиб келиниб, 955 таси ўрнатилди.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|