January 12, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ корхоналарида “Ватанимга таянчман” мавзуида ватанпарварлик соати ўтказилмоқда

Бош саҳифа Русский

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаларида “Ватанимга таянчман” мавзуида ватанпараварлик соати ўтказилди.

Ушбу ватанпарварлик соатлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Объектларни ҳимоя қилиш ва сафарбарлик ишлари бўлими томонидан ташкил этилмоқда.

14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан нефть ва газ корхоналарида ташкил этилган тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Қуролли кучларининг тарихи, унинг ривожланиш стратегияси ҳам Янги Ўзбекистон армияси олдида турган устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан Миллий армиямизнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган қарор ва фармонлар шарҳлаб берилди.

Айни пайтда жаҳондаги вазият шиддат билан ўзгариб, дунёнинг айрим мамлакатларида аҳвол кескинлашиб, халқаро терроризм ва экстремизм хавфи ортиб бораётган пайтда мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар тайёргарлигини ва салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳикоя қилувчи тақдимотлар ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|