“Ўзбекнефтгаз”: “KPMG” халқаро аудиторлик консалтинг компанияси вакиллари томонидан коррупцияга қарши курашиш мавзусида ўқув вебинари бўлиб ўтди (Фото)

Бош саҳифа Русский

БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси доирасида “Коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувини бошқариш” мавзусида ўқув амалий вебинари бўлиб ўтди.

Ушбу вебинар “KPMG” халқаро аудиторлик консалтинг компанияси экспертлари Ирина Бурдикова ва Петр Сердюклар томонидан ўтказилди.

Унда Департамент, мустақил бўлинмалар ҳамда тизим корхона ва ташкилотларида фаолият юритадиган молия-хўжалик, персонални бошқариш, юридик соҳаларда, харидлар, ғазначилик ҳамда бухгалтерия операциялари ходимлари ва комплаенс инспекторликка номзодлар, жами 200 дан зиёд масъуллар қатнашишди.

Вебинарни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий ва комплаенс назорати департаменти бошлиғи З. Иватов очиб бериб, Давлат раҳбари, ҳукумат ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖда очиқ-шаффоф тизим яратилишида амалга оширилган ишларга, шунингдек, лойиҳа доирасида “KPMG” халқаро аудиторлик консалтинг компанияси билан ҳамкорликдаги ишлари бўйича батафсил маълумот берди.

Шунингдек, Жамият томонидан қабул қилинган Коррупцияга қарши курашиш сиёсати, Ахлоқ кодекси, Ахлоқ комиссияси тўғрисидаги, Манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги, Хайрия ва ҳомийлик ёрдамини кўрсатиш тўғрисидаги, иш юзасидан совғалар ва меҳмондўстлик белгилари тўғрисидаги, хизмат тадбирлари ва вакиллик харажатлари тўғрисидаги Низомлар, Жамият контрагентларини (ҳамкорларини) ўрганиш тўғрисида, Номзодларни ишга қабул қилишда ўрганиш ва Хизмат текширувларини ўтказиш бўйича йўриқномалар, Коррупцияга қарши курашиш бўйича ходимларни ўқитиш ишларини ташкил қилиш юзасидан методик қўлланмалар ҳамда бошқа ички локал ҳужжатларга алоҳида тўхатилиб ўтилди.

Онлайн учрашув сўнггида, томонлар жорий йилнинг 10 декабрь санасида “KPMG” халқаро аудиторлик консалтинг компанияси вакиллари томонидан коррупцияга қарши курашиш мавзусида “Ўзбекнефтгаз” АЖ биносида семинар ўқув машғулотларини ўтказишга келишиб олишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|