“Ўзбекнефтгаз”: “Коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувини бошқариш” мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилинг 10 декабрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖда БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси доирасида “KPMG” халқаро аудиторлик консалтинг компанияси томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖда жорий этилаётган тўрт босқичли коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тизимининг 3-босқичи доирасида ўқув- амалий семинар машғулотлари ўтказилди.

Семинарда “KPMG” компанияси экспертлари Ирина Бурдикова, Пётр Сердюк ва Фаррух Абдуллаханов, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Нодира Зикриллаевалар, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг департаментлари ва бўлимларининг масъул ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида мутахассислар томонидан Жамиятда комплаенс соҳасида қабул қилинган ички меъёрий ҳужжатларни амалиётга татбиқ этиш, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш, мониторинг қилиш ва ҳисоботлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди ва тегишли тақдимот ўтказилди.

Машғулот давомида мавзуга оид блиц – сўровлар, турли викториналар ва коррупцияга қарши таомилларни мониторинг ва назорат қилиш бўйича савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Самарали ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилган семинарда “KPMG” компанияси экспертлари томонидан Жамиятда комплаенс соҳасида олиб борилаётган амалий ишларга ижобий баҳо берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|