“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарма ва заводларида технологик жараёнларни автоматлаштириш, аварияли тўхталишларсиз ишлатиш мақсадида бир қатор ишлар бажарилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли, йўқотишларсиз, ўз вақтида самарали якунлаш ва ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Жумладан, Муборак нефть газ қазиб чиқариш бошқармаси Помуқ газни комплекс тайёрлаш қурилмаси(ГКТҚ)даги замонавий хорижий компаниялар томонидан ўрнатилган, “Allen-Bradley” бошқарув контроллери асосида йиғилган Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқарув тизими (ТЖАБТ) қурилмалари ва дастурий таъминотларини узлуксиз ишлашини таъминлаш борасида ишлар амалга оширилмоқда.

Юзага келадиган камчиликлар ва носозликларни ўз вақтида оператив бартараф қилиш юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Метрология ва автоматлаштириш бўлими ҳамда жойдаги малакали мутахассислар билан ҳамкорликда тизимли ишлар қилинмоқда.

Қурилмалардаги профилактик ишларни амалга ошириш учун мавжуд моддий-техник ресурслар ва захира эҳтиёт қисмлардан фойдалиниб амалга ошириляпти.

Маълумот учун айтиш жоизки, Помуқ ГКТҚ га 2016–2017 йилларда манзилли дастур асосоида, маънан эскирган ҳаволи автоматика тизимидан воз кечилиб ҳозирга замонавий ТЖАБТ тизими тадбиқ қилинган. Жойдаги малакали мутахассисларни режали таъмирлаш ишларини ўз вақтида сифатли олиб бориши натижасида шу кунгача тўхтовсиз, носозликларсиз ишлатилиб келинмоқда.

Шунингдек, Муборак Кемачи ГКТҚ 5-технологик тизим автоматик бошқарув тизими маънан эскирган Р-130 контроллери асосида бошқарилиб келинмоқда.

Бу тизим билан қурилма жараёнларини регламент асосида бошқаришда қийинчиликлар юзага келаётганлиги, назорат қилиш аниқлиги ва сифати талаб даражасида эмаслиги муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва бошқарма мутахассислари томонидан янги замонавий ТЖАБТ тизимини ишлаб чиқиш ишлари бошланди.

Харажатларни оптималлаштириш мақсадида барча зарур ТЖАБТ воситалари ички имконият захираларидан таъминлаши ва демонтаж-монтаж, дастурий таъминот ишланмалари, пуско-наладка ишлари пудратчи ташкилотларни жалб қилмаган ҳолда бажарилиши режалаштирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|