“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи режали таъмир учун 10 кун муддатга тўхтатилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи Асосий ишлаб чиқариш цехининг “Атмосфера босими остида нефть ва газ конденсати хомашёсини ҳайдаш” ҳамда “Умумий нафтани водород ёрдамида тозалаш” технологик қурилмаларида жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Унда технологик қурилмадаги иссиқлик алмаштиргичлар, технологик печь қувурларини гидромеханик усулида тозаланади ҳамда тегишли технологик қурилмада эски турдаги катализаторни янги турдаги катализаторга алмаштирилади.

Режали таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида, жорий йилнинг 5 апрелидан “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи 10 кун муддатга тўхтатилди.

Жорий таъмирлаш ишларига Россиянинг (Пермь) “ХимМонтажНаладка” компанияси жалб қилинган бўлиб, компания томонидан технологик қурилмадаги печь қувурларини замонавий усулларда тозалаш ишлари амалга оширилади.

Бундан ташқари ушбу даврда “Умумий нафтани водород ёрдамида тозалаш” технологик қурилмасида мавжуд эски турдаги катализаторни Франциянинг “Axens” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “HR-608” янги турдаги катализаторига алмаштирилади.

Натижада заводда углеводород хомашёларини қайта ишлашда, сарфланадиган энергия ресурслар сарфини камайтиришга ҳамда келгусида технологик қурилмаларни хавфсиз ишлашини таъминлашга эришилади.

“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида жорий таъмирлаш ишларини хавфсиз олиб бориш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган бўлиб, таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш жадваллари ишлаб чиқилган.

Завод жорий таъмирлаш даврида ҳам республика истеъмолчиларига нефть маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш юзасидан барча чоралар кўрилган бўлиб, нефтъ маҳсулотлари захираси яратилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|