November 18, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Жаҳоннинг етакчи компаниялари билан полимер композит қувурлар ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилмоқда

Бош саҳифа Русский

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ҳозирги кунда углеводород хом ашёларини қазиб олиш соҳасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Углеводородларни қазиб олишда ва уларни масофага транспортировка қилишда шу жумладан, технологик жараёнларга етказиб беришда металл қувурлардан фойдаланилади. Шлейф ва саноат қувурларини эксплуатация қилиш давомида металлнинг коррозияси туфайли авариявий тўхталишларнинг содир бўлиши натижасида ишлаб чиқариш жараёнларини маълум муддатга тўхталишига ва таъмирлаш учун қўшимча сарф ҳаражатларини талаб этади.

Маълумот учун таъкидлаш жоизки, дунё миқёсида саноат корхоналарида металл коррозияси сабабли профилактика, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларига 2020йилда 60 млрд АҚШ долларидан зиёд маблағ сарфланди.

Янги технологик ечимларни жалб этиш мақсадида жорий йилнинг 15 ноябрида Жаҳоннинг қувур ишлаб чиқариш бўйича етакчи компаниялири билан полимер композит қувурларни ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш бўйича видео конференц алоқа орқали музокаралар олиб борилди.

Музокара давомида мутахассислар қувурларининг хусусиятлари, ўзига хослиги ва афзалликлари бўйича маълумот етказди. Шуни айтиб ўтиш керакки таклиф қилингаётган композит трубалар умуман коррозияга учрамайди ва юзаси силлиқлиги сабабли минимал чўкмалар ўтиради ва қувурларнинг ўтказиш қобилияти юқори. Ундан ташқари металл қувурлардан 8 баробар енгил бўлиб, паст иссиқлик ўтказувчанликка эга.

Мутахассислар ушбу турдаги қувурларни саноат миқёсида шлейф ҳамда хомашё ва маҳсулотларни етказиб бериш металл қувурлари ўрнида қўллаш, турли ишчи босим ва температуралар таъсири остида ишлатиш мумкинлигини таъкидладилар.

Мунозара давомида томонлар қизиққан саволлар билан маълумот алмашдилар. Бу турдаги қувурлар саноат миқёсида янги кириб келаётган маҳсулотлигини, истиқболда металл ва шишатолали қувурларни ўрнини босиши ва иқтисодий жиҳатдан соҳа корхоналарига самара олиб келиши мумкинлиги эътироф этилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ қазиб олиш ва етказиб бериш фаолиятида ушбу турдаги инновацион ечимлар ишлаб чиқариш самарадорлик даражасини ошириши ва ушбу турдаги қувурларни маҳаллийлаштириш устиди биргаликда иш олиб боришга томонлар келишиб олишди.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|