“Ўзбекнефтгаз”: Саноат кооперациясини ўрнатишда тизимдаги барча корхоналар қамраб олинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи ва доимий назорати остида “Ўзбекнефтгаз” АЖда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштириш, ҳудудлар ва тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш, импорт ўрнини босиш, ички эҳтиёжни зарур маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар билан тўлдириш, валюта маблағларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 мартдаги 136-сон қарорига асосан тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича 22 та лойиҳа доирасида 3 139,5 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг январь-май ойлари мобайнида дастур доирасида 313,5 млрд сўмлик ёки режага нисбатан 124,2 фоиз маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, 493,6 млрд сўмлик дастур доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ички бозорга ва 6,2 млн долларлик маҳсулотлар экспортга сотилди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси”да 2021 йил май ойидан маҳаллийлаштириш дастури доирасида янги лойиҳа – томчилаб суғориш тизими ва унинг учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш лойиҳасининг навбатдаги босқичи ишга туширилди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Евро-4 ва Евро-5 маркали дизель ёқилғиси (маҳаллийлаштириш даражаси 100 фоиз), Муборак газни қайта ишлаш заводи бошқармасида суюлтирилган газ (маҳаллийлаштириш даражаси 100 фоиз), кооперация асосида “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖда “Х-500/37” ва “ЦМ-400/210” маркали насос ускуналари (маҳаллийлаштириш даражаси 37 фоиз), АВО (аппарат воздушного охлаждения) пакетлари (маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоиз) ва бошқалар ишлаб чиқарилди.

Тармоқ даражасида ишлаб чиқилган импорт ўрнини босиш дастури доирасида қиймати 158,0 млн АҚШ долларига тенг маҳсулотлар импорти ўрни қопланиб, режа 158,0 фоизга бажарилди, шу жумладан 140,0 млн АҚШ доллари – маҳаллийлаштириш ҳисобига ва 18,0 млн АҚШ доллари – тармоқлараро коорперация ҳисобига.

Республика ягона кооперация портали орқали 255,6 млрд сўмлик 1 440 та шартнома (маҳсулот ва ҳизматлар) имзоланган бўлиб, бунда Республиканинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан 50 дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперация алоқалари ўрнатилди.

Саноат кооперациясини ўрнатишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизими таркибидаги барча корхоналар қамраб олинди. Хусусан ўтган беш ой давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ департамент ва бўлимлари – 4,7 млрд сўмлик 9 та шартнома, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси – 11,5 млрд сўмлик 81 та шартнома, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси – 18,6 млрд сўмлик 81 та шартнома, Муборак газни қайта ишлаш заводи – 10,7 млрд сўмлик 65 та шартнома, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси – 6,9 млрд сўмлик 103 та шартнома, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси – 0,9 млрд сўмлик 21 та шартнома, Шўртан газ кимё мажмуаси МЧЖ – 14,8 млрд сўмлик 175 та шартнома, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ – 14,1 млрд сўмлик 277 та шартнома, “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ – 6,3 млрд сўмлик 62 та шартнома, “Uzbekeftgaz GTL” – 3,39 млрд сўмлик 45 та шартномалар имзоланиб, ижрога қаратилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|