December 21, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Жиззах нефть базаси”да 70 490,3 млн сўмлик ўзлаштиришлар, камомадлар ва бошқа қонунбузарликлар аниқланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть маҳсулотларини сақлаш ва истеъмолчиларга тарқатиш базаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебитор ва кредитор қарзларини камайтириш ҳамда улардаги турли талон-торожликларни олдини олиш мақсадида Молиявий ва комплаенс назорати департаментининг инспекторлари томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, “Жиззах нефть база” МЧЖ ва унинг филиалларида 2021 йил давомида коррупция ҳолатлари, талон-тарожликлар, мавжуд коррупциявий хавф-хатарлар ҳамда йўл қўйилаётган қонунбузилишлар бўйича ўтказилган ўрганишлар натижаси таҳлил этилди ҳамда уларнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий ва комплаенс назорати департаментининг “Жиззах нефт базаси” МЧЖ бўйича бир неча бор ўрганишлар ва таҳлиллар ўтказилиб, ўзлаштирилган маблағ, камомад ва бошқа жиддий қонунбузарликлар аниқланди.

Ушбу аниқланган камчиликлардан жорий йил давомида 19 351,7 млн сўм жамият фойдасига ундирилишига эришилди.

Шу билан бирга жамиятда самарасиз бўлинмаларни аниқлаш борасида олиб борилган ишлар натижасида 1 512,3 млн сўм иқтисод қилинди.

Шунингдек, “Ўзнефтмаҳсулот” АЖнинг “Ўзбекнефтгаз” АЖга қўшилишига қадар ўрнатилган қўшимча тўловлар 2020 йил 1 мартдан бекор қилинган бўлсада, 2021 йилнинг январь-февраль ойларида, жамият бўйича жами 20 нафар ходимга ортиқча ҳисобланганлиги аниқланди. Камомад суммаси жамият ҳисоб рақамига тўлиқ ундирилди.

Нефть база раҳбариятига аниқланган қонунбузилишларга бундан буён йўл қўймаслик юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Йўл харитасида белгиланган вазифаларни тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|