December 14, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан, Молиявий институтлар билан ишлаш ҳамда қарздорлик мажбуриятларини бошқариш департаменти бошлиғи лавозимига Улуғбек Абдужалилович Қодиров тайинланди.

Улуғбек Қодиров шу пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида шўъба мудири бўлиб ишлаган.

Шунингдек, у 2001-2012 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида турли лавозимларда фаолият юритган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|