“Ўзбекнефтгаз”: Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро кўргазмада 15 га яқин хизмат турлари ва маҳсулотлар намойиш этилди

Бош саҳифа Русский

2021 йилнинг 5-7 октябрь кунлари Қозиғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган “KIOGE-2021: Нефть ва газ” халқаро кўргазма ва анжуманида “Ўзбекнефтгаз” AЖ ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу кўргазма стендларида Aвстрия, Баҳрайн, Беларуссия, Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Нидерландия, Россия ва Хорватия каби давларнинг 156 дан ориқ нефть ва газ компанияларининг маҳсулотлари намойиш этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖга мўлжалланган кўргазма майдонидаги стендларда геология ва геофизика, рақамлаштириш, муҳандислик ечимлари, инфратузилмани ривожлантириш каби 13 дан ортиқ жабҳалар қамраб олинди.

Кўргазма доирасида “Ўзбекнефтгаз” AЖ делегацияси аъзолари томонидан Қозоғистоннинг “Lukoil Lubricants Центральная Азия” компанияси вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Унда “Ўзбекнефтгаз” савдо белгиси остида мотор мойларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

“KIOGE–2021” кўргазмаси жаҳон компаниялари билан янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш учун ажойиб имконият бўлди.

Маълумот учун: “KIOGE-2021: Нефть ва газ” халқаро кўргазма ва анжумани – бу инновацион технологиялар ва нефть ва газ саноати ривожланишининг асосий тенденцияларини тақдим этиш учун нуфузли платформа ҳисобланади. Ушбу кўргазма нефть ва газ саноати учун тегишли иқтисодий ғояларни ва аниқ ечимларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|