“Ўзбекнефтгаз”: Газни конлардан то истеъмолчиларгача етказиб беришнинг аниқ ҳисоб-китобларини юритувчи Низом лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

Бош саҳифа Русский

Нефть ва газ саноати аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари учун энергия манбаи, кўплаб маҳсулотлар учун хомашё етказиб берадиган муҳим соҳадир. Шу муносабат билан бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхоналар олдига ер қаридан қазиб чиқарилаётган углеводород хомашёсининг истеъмолчиларга Давлат стандартлари талаблари даражасида етказиб бериш ҳамда уларнинг тўғри ва аниқ ҳисобини юритиш асосий вазифа қилиб белгилаб берилган.

Ушбу саъй-ҳаракатлар доирасида нефть ва газни қазиб чиқариш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳисобини юритилишининг шаффофлигини таъминловчи яна бир муҳим ишга қўл урилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Нефтгазмеъёр” МЧЖ ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газ тизимидаги корхоналарда табиий газ, газ коденсати, олтингугурт, суюлтирилган углеводородли газ ҳамда нефть ҳисобини юритишнинг ягона тартиби Низом лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Углеводородларнинг ҳисобини юритиш Низом лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган маҳаллий, қўшма корхоналар ва хорижий компанияларда углеводородларни конлардан истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган жараёнларида ягона тизим асосида аниқ ҳисоб китобларни амалга ошириш ҳамда табиий йўқотишларни қисқартириш, қолаверса тармоқдаги қазиб чиқариш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳисобини юритилишининг шаффофлигини таъминловчи муҳим ҳужжат сифатида хизмат қилади.

Бугунги кунда ишлаб чиқилган Низом лойиҳалари республикамиздаги хорижий компаниялар – “Epsilon Development Co.” МЧЖ, “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ, “Jizzakh Petroleum” МЧЖ, “Natural Gas-Stream” МЧЖ, “New Silk Road Oil & Gas” МЧЖ, “Andijonpetro” МЧЖ, “Petromaruz Uzbekistan” МЧЖ, “Гиссарнефтегаз” МЧЖ, “Ўзмалойл” МЧЖ сингари корхоналар томонидан маъқулланди.

Шу билан бирга, ушбу Низом лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлиги ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш “Ўзнефтгазинспекция” ДИ, “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ илмий тадқиқот институти ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги каби ваколатли ташкилотлар билан келишилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|