“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли автосарой ва ёқилғи қуйиш шохобчаларнинг фаолияти назорат қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда ёқилғи-мойлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати ва уларни мақсадли ва самарали ишлатиш ҳолати қатъий назоратга олинган.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти мутахассислари томонидан “Шўртан” нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли автосарой ва ёқилғи қуйиш шохобчаларнинг фаолияти ўрганилди.

Мазкур автосаройларда мавжуд автотрансорт воситалари енгил автомобиллар, йўловчи ташиш транспортлари (автобуслар), юк ташиш транспорти ва махсус техникаларнинг яроқлилик ҳолати текширувдан ўтказилди.

Автотранспорт воситалари йўл варақалари кўздан кечирилди. Аниқланган камчиликларни келгусида такрорланмаслиги учун мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Маьлумот ўрнида, “Ўзбекнефтгаз” АЖниг завод ва бошқармаларида мавжуд АЁҚШлар ва АГҚШларни рақамлаштириш бўйича ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|