“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раис бошчилигида 2021 йилнинг 10 ойи давомида бажарилган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолисини нефть-газ ресурлари билан барқарор таъминлаш бўйича берилган топшириқлар ижроси, акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиш ҳолати, 2021 йилнинг январь-октябрь ойлари якунларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бошқарув раиси ўринбосарлари, Департамент ва Бошқармалар, “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ, “Ўзнефтгаз бурилаш ишлари”, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “Андижоннефтгазқудуқтаъмирлаш”, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ-кимё мажмуси, Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи, “Махсусэнергогаз” АЖ, “Uzbekneftegaz GTL” заводи, “UNG Petro” корхонаси ҳамда нефть базалар раҳбарлари иштирок этган мазкур йиғилишда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Бошқарув раиси йиғилиш аввалида бугунги кунда Давлат раҳбари томонидан соҳага қаратилаётгани эътибор ва қўллаб-қувватловчи қарорларни алоҳида эътироф этди. Президент томонидан билдирилаётган ишончни оқлаган ҳолда табиий газ қазиб чиқариш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришда белгилаб берилган режа кўрсаткичларни ўз вақтида бажариш учун барча бир жамао бўлиб ҳаракат қилиш зарурлиги, жумладан, бу саъй-ҳаракатларнинг натижаси йил якунида қилинадиган сарҳисобда ўз аксини топишини қайд этди.

Меҳриддин Абдуллаев томонидан 2021 йилнинг ўтган 10 ойи давомида табиий газ қазиб чиқариш бўйича ўсиш суръати 102,4 фоизни ташкил этгани яхши натижа эканлигини, аммо йил якунига қадар белгиланган режани бажариш ва бу борада мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, акциядорлик жамиятида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари алоҳида муҳокама қилинди ва бу борадаги ишларни миллий йўналишда давом эттириш, ишлаб чиқариш жараёнларини кенгайтириш борасида вазифалар белгиланди. Йиғилиш кун тартибида кўриб чиқилган кадрлар масаласи муҳокамасида жойлардаги раҳбарларнинг ўз вазифасига бўлган масъулиятига урғу берилди. Бошқарув раиси томонидан раҳбарлар-ходимларнинг дунёқарашини ўзгартириши бўйича топшириқлар берилди.

Бошқарув раиси ташаббуси билан сўнгги йилларда тизимга тадбиқ этилган кенг кўламли ислоҳотлар бугун ўз натижасини кўрсатиб, газ конденсати қазиб чиқариш 1,2 млн тоннани ташкил этиб, прогноз 102,9 фоизга, ўсиш суръати 101,0 фоизга бажарилди. Бу борада Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш ҳамда Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ижобий кўрсаткичлари бошқаларга ўрнак бўлиши кераклигини, Газли ҳамда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбарлари билдирилган танқидлардан тўғри хулоса чиқаришлари лозимлиги таъкидланди.

Барча бошқарма раҳбарларига ҳавонинг кескин совиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда ишчи-ходимлар махсус устки кийимлар билан таъминланиши, вахта режимида меҳнат қилаётганларнинг ётоқхоналарида қулай шарт-шароитларни яратиш ва доимо ўрганиб бориш белгиланди.

Айни мана шу ишчи-ходимларнинг машаққатли меҳнати эвазига геологик-техник тадбирлар, жумладан, жорий йилнинг ўтган даври давомида 134 та қудуқ ишга туширилиб, ўсиш суръати– 161,4 фоизга, 621 та қудуқ мукаммал таъмирланиб, ўсиш – 118,5 фоизга бажарилгани Бошқарув раиси томонидан алоҳида эътироф этилди.

Ўз навбатида, нефть ва газ маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт, инвестицияларни ўзлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, импортни қисқартириш, маҳсулот таннархини қисқартириш, дебитор ва кредитор қарздорлик, солиқ тўловлари масалалари ҳам ҳар бир ой кесимида таҳлил қилинди.

Бошқарув раиси томонидан “Денгизкўл” сиқув компрессор станцияси (СКС) ва “Жанубий Тандирча” СКС қурилишини назорат қилиш ҳамда “Учқир” СКСнинг иккинчи агрегатининг бир маромда ишлашини тўлиқ таъминлаш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

Йил якунига қадар табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, қолоқликка йўл қўймаслик, прогноз кўрсаткичларини тўлиқ бажариш борасида амалга ошириладиган тезкор чора-табдирлар белгилаб олинди.

“Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” раҳбари ва тегишли департамент раҳбарларига Устюрт ҳудудида катта ҳажмда газ оқими олиниши режалаштирилган 4 та (“Қуйи Сургил” 11-, 13-, 21-сонли ва “Шарқий Бердақ” 63-сонли) қудуқларни тугатиш бўйича ишларни жадаллаштириб, ишга тушириш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда Жамиятнинг ўз маблағлари ҳисобидан “Калтақир-Тошқудуқ” конлари газ коллекторларининг коррозияланган қисмини (5,2 км) алмаштириш, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси сиқув компрессор станцияларини барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, “Сивил” компаниясига қайта таъмирлашга юборилган “Силовая турбина”ни таъмирлаш ишларини якунлаб, етказиб келиниши таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бошқарув раиси томонидан нефть базаларнинг дебитор қарздорликларни ундириш бўйича кўрилаётган чоралари ўта қониқарсиз баҳоланиб, Андижон, Гулистон нефть базасида айниқса дебитор қарздорликнинг ошиб кетганлигига сабаб бўлгани, шунингдек, Мароқанд, Термиз, нефть базалари октябрь ойида қарздорликни камайтириш бўйича ишлар умуман ташкил этилмагани кескин танқид қилинди.

Нефть база раҳбарларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий комплаенс назорат ва Юридик департаменти раҳбарлари алоҳида вазифалар белгиланди ҳамда ҳар бир ноқонуний иш юзасидан прокуратура органларига маълумот киритиб бориш белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|